Аллоҳ таоло инсон зотини барча мавжудотлардан афзал қилиб яратди. Инсон зотини ақлли, насли, жисми, дини, мол-мулки, обруйини ҳимоя қилиш муҳим асослардан ҳисобланади. Булардан биргина тажаввуз қилиниши, инсонни бутун борлиғига тажаввуз қилиш билан тенглаштирилади. ОИВ-ОИТС иллати ана шундай балоки юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирданига таҳдид қилади. Бу иллат бутун дунё халқларини ташвишга солмоқда. Бу шундай даҳшатли иллатки, у инсон­ни ақлига ҳам, наслига ҳам, диний эътиқодига ҳам, обруйига ҳам, оиласига ҳам, жамиятга ҳам бараварига шиддатли тажаввуз қилади. Аллоҳ таоло инсонни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни бажаришга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, жамиятга оиласига наф келтиришга, Ватанини ҳимоя қилишга, чиройли хулқ эгаси бўлишга ва жисми соғлом бўлишга хуллас ўзига юклатилган вазифаларни мукаммал адо этишга ҳамда покиза ҳаёт кечиришга даъват этади ва бунга инсон зоти масъулдир.

Ҳозирги орамизда ОИВ-ОИТС балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солиб турибдики, инсонни азиз ва мукаррамлигига путур етказ- моқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга харом қилади ҳамда уларнинг юклариии ва устиларидаги кишан қийии- чиликларни олиб ташлайди” дейди Даъроф 157). Аллоҳ таоло бу ояти карима орқали мўмин мусулмонларга нопокликлардан четда бўлмоқлигини буюрмоқда. Бу нопокликларга ширк, зинокорлик, фоҳишалик, аҳлоқсизлик, безорилик, ароқхўрлик, гиёҳвандлик каби маънавий нопокликлар киради. Жамият учун ва инсоният учун бало-ю офат бўлган бу иллатни таг томири билан, илдизи билан йўқ қилиш учун илмий ва амалий тажрибаларга суянган ҳолда самарали усуллардан фойдаланмоқ керак. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Сизлардан ҳеч бирингиз ўзи севгаи нарсани биродарига ҳам бўлишини истамагунича ҳақиқий мўмин бўлмайди” деганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Қурьони карим ва ҳадиси шарифни адолатли ва пок қонун қоидаларини қулоқ эшитмаган даражада бузил ишига асосий сабаблардан бири зинокорлик, фоҳишалик, алкоголизм, гиёҳвандликдир. Бугунги кунда бу иллатлар маҳсули бўлган бедаво касаллик бўлган ОИТСни жаҳон ҳалқлари учун ҳамда тиббиёт олимлари учун энг катта муаммо бўлиб қолмокда. Европа ва Гарб ҳалқлари ҳаётига ўхшатиб нафсни ҳаром йўллар билан қондириш натижасида, кўшмачилик яъни тужжор ҳизматлардан фойдаланиш натижасида бу бедаво касаллик авж олмокда. Бу касаллик юз фоиз ўлим билан тугайди. Уни даволаш йўли мавжуд эмас. Бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ОИТС ҳақида бутун жаҳон халқини керакли маълумотлар билан таъмин этиб, огоҳликка чақириш ўта зарур эканлиги ҳақида бонг урмоқда. Бу бедаво дард ҳақида бутун халққа нафақат шифокорлар балки аҳолининг зиёли қатлами ҳам сўраб суриштириб китоблар ўқиб,керакли маълумот­лар тўплаб ана шу маълумотларни кенг оммага етказишлари учун зарурий даъватлар қилишлари учун жавобгардирлар. Жинсий йўл орқали юқувчи касалликларни янгидан-янги турлари кўпайиб бормоқда. Бу бедаво касаллик олдида ҳозирги шифокорлар ожиз қолмоқдалар. Зинокорлик, фоҳишалик кўчасига кирганларга Аллоҳ таолонинг осмоний жазоси бўлса не ажаб. Наркаманлар илгари чайнаш ва чекиш билан кифояланганлар. Ҳозирда эса томирга шприц орқали юбориш ёки аёллар сийналарига юбориб уни эмиш каби ярамас иллатлардан фойдаланмоқдалар.

 

 

Наркаманлар шприц орқали касалликни тез юқтирадилар. Жамиятни ҳаё ибо йўқолган жойларида бузуқлик кўнгил очар жинсий рағбатларни қондириш жойларни кўпайиши, ўта хатарли ва касалликни тарқалишига ёки касалликка чалинишига қулайлик туғдиради. Чет мамлакатларда чиқиб эҳтиётсизликдан йироқ бўлиб юрганлар ҳам бу касалликни кўчириб келиш ҳавфи бор. Бу дарди бедавога йўлиқмаслик учун қуйидагиларга амал қилмоқлик керак.

  1. Зинога яқинлашмаслик.
  2. Пала партиш жинсий алоқа қилмаслик.
  3. Наркотик моддалардан сақланишлик.
  4. Маст қилувчи моддаларга ружу қўймаслик, чунки мастлик билан бузуқлик бир биридан ажралмайдиган жуфтлик ҳисобланади.
  5. Енгилтакликдан нафсни қули бўлиб қолмаслик.
  6. Тасодифан зинога аралашиб қолган бўлса ҳар эҳтимолга қарши мутахасисларга мурожат қилишлик,
  7. Ўғил болаларни хатнаси, қиз болаларни қулогини тешиш ва сартарошхоналар кос- метика дуконларида зарарсизлаитирилган асбоб ускуналардан фойдаланиш керак.
  8. Ўз танасидан завк килиш, ялонғоч суратлар ва кино лавхаларни томоша килиш, хайвонларга майл уйғотиш, ўзга жинс вакилига ўхшатиб кийиниш жинсий майлни она сиигилга ва ўз кизига амалга ошириш, буларни барчаси оғир гунохлардан буўиб расулуллох салоллоху алайхи васаллам “Бундай хол Оллох таолони қаргишига гирифтор этади” деганларидек, бундай ифлос иллатлардан Оллохнинг ўзи асрасин. Оллохнинг мехри кўтарилган жойда жамиятда оилада на тақво бўлади на мехр окибат бўлади. Шуни унутмаслигимиз керакки бу дарди бедавонинг энг асосий сабаби иймонни заифлиги, хонадонда диний тартибни йўқлиги,эътикоднинг сустлиги, худодан қўрқмаслик ва бандадан уялмасликдир. И.А.Каримов “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деганларидек, эл юртни келажаги, фарзандларни келажаги учун бундай ифлос кўчалардан хушёр бўлиб ўтсак олам-олам гулистон бўлар эди.

 

 

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жоме масжид имом хатиби   Азимов Каромат

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here