Буюк мутафаккир аждодимиз Алишер навоий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳақиқий мусулмонни тавсифлаб айтган ҳадисларини назмга солиб,бундай лутф қилади:   Ким  мусулмонлиғ айласа даъво,  Чин эмас гар фидо қилур жонлар, Ул мусулмондурурки,  солимдур Тиллаю илгидин мусулмонлар.            Дарҳақиқат,ўзини мусулмон деб даъво қилаётган,аслида мусулмонларга зиён етқазаётган,инсонларни қатл этиш,шаҳару қишлоқларни вайрон қилишдан иборат бўлган бузғунчиларни қандай қилиб мусулмон дийиш мумкин?Бундай ҳолатда улар қандай даъво билан чиқмасин,баландпарвоз шиорларни келтирмасин,ислом ва мусулмонларга душманликдан бошқа нарса эмас.Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилади <<Уларга:Ерда фасод(бузғунчилик)қилмангиз!дейилса,улар<Албатта,биз чин ислоҳчилармиз>,дейдилар.Огоҳ бўлингки,айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир,лекин буни ўзлари сезмайдилар>> (Бақара 11-12)оят.

«Хидирали ўғли эрали» жоме масжиди имом хатиби М.Музаффаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here