Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод  қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаъларда кўп қайд этилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисини сони 32 млн. дан ошган бўлиб, улар130дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларниинг 94 фоиздан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5 фоизга яқин фуқаролар  првослав динига мансуб бўлиб, қолганлари бошқа конфессия вакиллари ташкил этади.

Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар келмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамакатлар  чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда . Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “Исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган  турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг  йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимда таъкидланганларидек: “Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизниниг ташвиш ва хавотирга солмай қўймайди”. Ушбу ҳолат давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қатъий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда.

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “Ҳужралар”  ташкил этиш, диний экстрамистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган терористик ташкилотлар  гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “Мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг қўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёниниг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш  ва  “жиҳод”да иштирок этиш давосида Сурия ва Ироқ  ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Афсуски, ёшларнинг муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини  бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб хисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, ҳусусан, Ўзбекистон ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар. Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари “жиход”, “ҳижрат”, “шахидлик”,“кофир бўлиш”каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оила ва яқинларининг таьсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат.

Ироқ ва Сурияда террорчилар ўзларига эргашмаган барча мусулмонларни “кофир”га чиқариб, эркакларни қатл қилиб, аёллар ва болаларни эса қул сифатида сотиш каби қабих ишларга  қўл ураётганини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Қурьони Каримда айнан шундай ҳолатлар хақида “ (Зулм нохақлик) қилганларга суянмангиз, токи сизларга (дўзахдан) олов етмасин!(Худ” сураси,113-от), дейилган. Ҳозир бутун дунё уламолари террорчи гурухларнинг исломга умаман алоқаси йўқ экани ҳақида фатво бермоқдалар. Жумладан, Бутун дунё ислом уламолари кенгаши раиси Юсуф Қаразовий: “Биз уламолар бузғинчиларга қарши курашмоғимиз зарур. Ҳозир алданган ёшлар жуда кўп. Улар “кофирларга қарши жиход қиляпмиз, орзуимиз жаннат” дейишяптику, аммо мусулмонларни қатл этиб, оғир гунохга ботмоқда. Биз бундай нобакорликнинг олдини олишимиз даркор”, деб таъкидлаган.

Аслида “хижрат” луғатда “кўчиш, бирон нарсадан ажраш, тарк этиш” маноларини англатади. Истилохда Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) бошчиликларидаги бир гурух мусулмонлар жамоасининг Қурайш тазйиқидан қутулиш мақсадида Маккадан Мадинага кўчиб ўтишларига хижрат дейилади.

Ақидапарастлар ёшларни авраб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, умуман, исломнинг беш арконлари эмин-эркин адо етилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва фуқаролар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилмоқда. Ваҳоланки, ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш айни ислом талимотига зид ишдир. Инсонларни тинч ва осойишта диёрдан дин номидан қотилликлар ошкора қилаётган фитна маконларига чорлашдек қабиҳ иш ҳеч қачон “ҳижрат” бўла олмайди.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадиси шарифда: Ҳақиқий муҳожир Аллох ва Расули қайтарган нарсадан хижрат қилган (қайтган) мусулмондир деб марҳамат қилганлар. Ислом дини Ватанга хиёнат, ўзини-ўзи ўлдириш, ўзгаларга зулм қилиш, ота-онага оқ бўлиш кабилардан қайтаради.

“Жиход” сўзи луғатда кишининг ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, қаттиқ харакат қилиш маъносини англатади. Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб харакат қилаётган ўсмир мужтахид талаба деб аталади. Бинобарин, уни илмий жиход қилмоқда деса бўлади. Истилохда дини,ватани, оиласи, обрўси ва моли ҳимоясини шариат рухсат берган йўллар билан амалга оширишни англатади. Кишиинг ўз Ватанини босқинчилардан, исёнкорлардан ҳимоя қилиши ҳам айни жиходдир. Ҳадисда инсоннинг ўз нафси ёмонликларига қарши туриши, яхшиликка интилиши катта жиҳод эканлиги таъкидланади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилади:   “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниниг ҳузурларига у зотдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот унга: “Сенинг ота-онанг борми?” дедилар. “Ҳа” деди.“Бас, икковлари (хизмати)да жиход қил!” дедилар”.   Яна таькидлаш жоизки, тинчликни улуғ неъмат деб эълон қилган динимизда бу йўлда нафақатамал билан, балки сўз билан хам зарар келтиришдан қайтарилган. Шу нуқтаи-назардан, фуқораларимиз юртимизда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлидадавлатимизнинг мутасадди идоралари томонидан амалга оширалаётган саъй-харакатларни эътиқодан қўллаб-қувватлашлари ва қўлидан келганча ёрдам беришлари лозим. Тахдидларнинг олдини олишга қаратилган айнан мана шундай чора-тадбирлар ҳисобига юртимиз тинч, диндорларимиз хотиржамликда ибодатларини кўнгилдагидек адо этмоқдалар. Шу сабабдан юртимизга ғаламислик қилишга харакат қилувчи, гўёки диндорларга тазйиқ қилинмоқда деган тухмат тарқатаётган кимсаларнинг тегирмонига сув қўймаслигимиз лозим. Зеро, Пайзамбаримиз (соллалоҳу алайхи васаллам) мархамат қилганларидек: Ҳақиқий мусулмон бу- мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир”.    Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда хаётни асраш, унинг  мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатьий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here