#РАДДИЯ_МАҚОЛА
Фарз намозидан кейин жамоатдан ажралиб орқага ўтиш ва масжиддан чиқиб кетишга қандай қаралади?
Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида фаолият олиб бораётган “воизлар”,ҳамда “даъватчилар” асосан жамоат бўлиб намозни адо қилиб бўлгандан кейин ўша жамоат биргаликда намоздан кейин эл-у, юрт тинчлик осойишталиги учун дуо қилишлик, ўтганларнинг хақларига қилинадиган қуръон тиловатларини ножойиз дейишиб халқимиз, хусусан ёшларимизни тўғри йўлдан адаштиришликка ҳаракат қилишмоқда. Ваҳоланки,масжидда адо этилган фарз намозидан кейин суннат намози ўқиладиган бўлса, киши ўша суннат намозини масжиднинг ўзида ҳоҳлаган ерида ўқиши мумкин.Лекин бунда ғаразли мақсад бўлмаслиги керак.Асарларда юқоридагиларга ўхшаш ҳолатлар ҳақида турли ривоятлар келтирилган.Маълумки, Арабистон ярим ороли иссиқ мамлакат, шу билан бирга сув танқислиги айниқса саҳобалар даврида сезиларли даражада бўлган.Оқибатда, терлаб кетиб ёнидаги одамга ёқимсиз бўлиши мумкин.Шундан ҳижолат бўлиб, бир-бирларига озор етказмаслик мақсадида саҳобалар орқа сафларга ўтиб суннатни адо этишган.Бизнинг диёримизда намоз фарзи, суннатлари ва дуолари билан тўлиқ тамомига етмагунча намозхонлар ўринларини тарк этмасликлари урфга айланиб қолган.Бундай хайрли одат Имоми Аъзамнинг “Ал-Урфу кан насси” деган қоидасига кўра урф даража жиҳатидан “насс (оят ва ҳадис)”қаторидадир.Шуларни эътиборга олганда, айрим намозхонлар, хусусан, ёшларнинг фарз намозидан кейин орқа сафларга ўтиб кетишлари ёки суннат намозларини намойишкорона ўқимай масжиддан чиқиб кетишлари манба қаторида бўлган урфимизга зиддир.Энди бугунги кундаги ёшларимиз,намозхонларимиз яхшилаб билиб олишликлари лозимки, намозларини жамоат билан адо қилиб бўлганларидан кейинги юқорида зикр қилганимиз жамоат бўлиб дуо қилишлик ҳам бизнинг ота-боболаримиз хайрлик урфга айлантирган одатларидандир.Чунки, ўша жамоатда соч-соқоллари оқарган табаррук кексаларимиз, бегуноҳ ёшларимиз бор.Уларнинг хаққи-ҳурматидан қалбларидаги мустаҳкам имон-ътиқодларидан, Аллоҳ таоло дуоларни сўзсиз ижобат қилади иншааллоҳ.Интернетга беркиниб олиб чиройли ваъз насиҳат қилаётган воизларнинг аслида инсонларни тўғри йўлдан адаштиришлик,халқни миллатни пароканда қилишлик мақсадида олиб бораётган амалларидан огоҳ бўлишимиз зарур.
✍✍Жарқўрғон тумани бош
имом хатиби Х.Рўзиев
https://t.me/Raddiya_va_Maqolalar