Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Жузулий ас-Сулолий ал-Мағрибий ҳазратлари «Далоилул-хайрот» асарининг ёзилиш сабабини қуйидагича зикр қиладилар:
«Фос шаҳрида талабалик чоғимда намоз вақти бўлиб қодди, таҳорат қилиш учун ўрнимдан турдим. Қудукдан сувни тортиб оладиган бирор нарса топа олмадим. Менинг бу ҳолатимни тепаликдан кузатиб турган бир кичқина қиз мендан:
» Сиз, кимсиз ?», — деб сўради.
Мен унга кимлигимни айтдим. Шунда бояги қизалоқ:
“Сизни инсонлар яхши сўз билан мақтайди-ку, ваҳоланки, сиз ҳозир қудуқдан сувни қандай чиқариб олишни билмай ҳайрон бўлиб турибсиз? » — деди. Сўнг ушбу қиз қудуққа куфлади, бас, қудуқнинг суви тошиб чиқиб, атрофдаги ерларга оқди. Таҳорат қилиб бўлгач, ундан бу мартабага нима билан етганини сўрадим. У қиз ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтиш ва саломлар йўллаш билан ушбу даражага етганини айтди. Кейин мен Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ҳақида бир китоб ёзишга қасамёд қилдим».

Ушбу ривоятдан маълум бўладики, саловат бу дунёда хам, охиратда хам инсонни юқори даражотларга олиб чиқади. Саловатни кўп айтган кишининг қалби иймон нурига, хонадони қут-барокатга тўла бўлади. Ҳаргиз ёмонлик кўрмайди.
Иншоолоҳ кейинги мақолаларимизда саловатнинг турлари хақида сиз азизларга маълум қилиб борамиз.
Аллоҳ динимиздаги яхшиликларни ато этсин. Тўғри йўлдан адаштирмасин. Хақ динимизда собит қадам қилсин. Омин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатҳу.

© «Маърифат» жомеъ масжиди имом-хатиби М.Рахимқулов

Бизни кузатиб боринг.

👇👇👇

УМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақола
Кейинги мақолаУСТОЗ ХАҚҚИ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here