Қуръон ва ҳадислар исломнинг асосий манбалари бўлиши билан бирга, мусулмонлар ҳаётини ташкил этиш учун муҳим қўлланма ҳам ҳисобланади. Шундай экан, Қуръон ва суннатга асосланган ҳолда, мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти ва жамият фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни кўзлаб фатво чиқариш алоҳида билим ва малакани талаб этади. Мўътабар манбаларга кўра, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган мужтаҳидларгина шундай ҳукум чиқариш ҳуқуқига эгадир. Бироқ тарих ва замонавий воқелик диндан ёвуз мақсадда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Бундай ҳарактлар муқаддас ислом дини қоидаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганини ва оширилаётганини ҳам афсус билан қайд этиш лозим.

Сўнги йилларда экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиб, турли манфаатларни кўзлаган ҳолда “фатволар”ни чиқариб келмоқдалар. Бу эса, бир томондан, инсонларни адашиб, нотўғри йўлларга кириб кетишларига сабаб бўлса, иккинчи томондан, жамиятда ўзаро тушунмовчилик адоват кайфиятининг пайдо бўлишига замин яратмоқда. Шу ўринда, мужтаҳид ким, мужтаҳидлик даражалари, фатво нима, унинг тарихи, уни кимлар беришга ҳақли экани тўғрисида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

“Мужтаҳид” сўзи луғатда –“тиришқоқ” деган маънонини билдиради Шаръий истилоҳда эса, мужтаҳид деб Қуръон, суннат ва бошқа шариат манбалари асосида ҳукм чиқара оладиган кишига айтилади. Уламолар киши мужтаҳид даражасига эришиши учун Қуръони карим, ундаги ҳукмий оятларнинг маъноси ва уларнинг шаръий ҳукмини яхши билиш, шунингдек, Қуръон илмларини чуқур ўрганган бўлиши, фиқҳий масалаларни ёддан билиши, араб тили грамматик қоидалари билан бир қаторда балоғат ва фасоҳат каби унга доир бўлган илмларни ҳам ўзлаштирган бўлиши лозим, деб таъкидлашади. (давоми бор)

sammuslim.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here