Коронавирус инфекцияси билан ётқизилган беморлар ҳақидаги хабарлар ёлғон, дея маълум қилди Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Расмийларга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган коронавирус инфекциясининг Самарқандга вилоятига кириб келганлиги ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, РШТЁИМСФ ва вилоят юқумли касалликлари шифохонасида коронавирус инфекцияси билан ётқизилган беморлар ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, радио журналистининг Фарғонада коронавирус билан оғриган бемор борлиги ҳақида хабари ёлғон бўлиб чиққан эди.