Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Электрон микроскопда олинган ушбу расмда сиз уч кунлик эмбрионни кўриб турибсиз. У саккизта ҳужайрадан иборат. Бу ҳужайра 100 триллионта ҳужайраларга бўлиниш қобилияти эга. Ушбу ҳужайрага бўлиниши, кўпайиши ва инсон шаклини ҳосил қилиши кераклигини ким ўргатган? Бу жараёндаги ғаройиб ҳодисалардан бири шуки, она ҳужайра биринчи бўлиб бўлинишни бошлайди. Бўлинганда тери, суяк, мия, кўз, юрак ва ҳоказо аъзоларнинг шаклланишига хизмат қиладиган турли ҳужайраларга бўлинади. Бу ҳужайраларга ўз ишини, вазифасини ва шу шаклда ривожланиши лозимлигини ким таълим берган?

Албатта, таълим берган Зот Буюк Холиқ бўлмиш Аллоҳ таолодир!

У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир» (Фурқон сураси, 2-оят)

Quran-m.com сайти маълумотларидан 

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here