Аллоҳ таоло инсонни Ўзи яратган барча жонзотлардан афзал қилган. Одамзодга бутун борлиқни бўйсундириб қўйган, ҳатто фаришталарини ҳам Одамга таъзимга буюрган.

Аллоҳ таоло бундай дейди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” .

Расулуллоҳ (сав) ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:

“Мўмин киши Аллоҳ таоло наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир” – деган эканлар.

Ҳар бир инсонга саломатликдан кўра муҳим, соғлиқдан кўра кўпроқ эътибор бериладиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун кишилар хасталиклардан сақланиш, саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш учун куч-ғайрат, маблағ ва вақтни аяшмайди. Бунда турли муолажа усуллари, спорт ва бадантарбия машқларидан ҳам, Аллоҳ яратиб қўйган турли шифобахш неъматларни истеъмол қилишдан ҳам, тез-тез шифокор ва табиблар қабулида бўлиб, улардан маслаҳат ва тавсия олиб туришдан ҳам эринишмайди.

Булар бежизга эмас. Ҳаёт ширин, саломат умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли-саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга аввало соғлик керак. Ривоят қилинишича, Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан дуо ўргатишни сўраганларида, Пайғамбаримиз: “Аллоҳдан афв ва офият тилагин. Зеро, У ҳеч кимга қатъий имон-ишончдан кейин офиятдан кўра афзалроқ неъмат ато этмаган”, деган эканлар. Офият бу – танимиз соғлиги, ризқимиз мўллиги ва турли хавф-хатарлардан омонликдир.

Зеро, тананинг соғлом бўлиши ва уни турли касалликлардан сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда қанчалик дори-дармонлар кўпаймасин, тиббий муассаса сифати, шифокорлар савияси, тиббий техника яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги ҳақида қайғурмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди.

Барчамизга маълумки, ҳозирда дунёнинг барча жойида бўлгани каби юртимизда ҳам COVID-19 касаллиги ҳукм сурмоқда. Мазкур касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда карантин жорий этилди. Минг афсуски, ислом шиорларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайити байрами коронавирус пандемияси даврига тўғри келди.

Мазкур синовли кунларда инсониятбошига келган ушбу касалликка қарши сабр-матонат, ҳамжиҳатлик билан курашиш мақсадида Қурбон ҳайити байрамини оила даврасида, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш бўйича Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси уламолар кенгашининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги баёноти эълон қилинди.

Баён этилган шаръий далил ва ҳужжатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши карантин шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича бир қанча тавсияларини эълон қилди.

Жумладан,

1.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини манбалари, Республика махсус комиссияси хулосалари ва тиббиёт мутахассислари тавсияларига таянган ҳолда 2020 йилги пандемия шароитида Қурбон ҳайити – Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлишини маълум қилади.

2.Қурбон ҳайити куни мўмин-мусулмонларга ўз хонадонларида қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

3.Қурбон ҳайити куни имкони бор юртдошларимиз бомдод намозини ўқиб, кейин қурбонлик қилишлари тавсия этилади. Қурбонлик гўшти учга тақсимланиб, бир қисми – яқин қариндошларга, яна бир қисми – камбағал ва муҳтожларга тарқатиш, қолганини – оила аҳлига олиб қолиш мустаҳабдир. Ҳаммасини фақирларга берса ёки оилада кўпчилик бўлса, уйда қолдирса ҳам бўлади.

4.Бу йилги Қурбон ҳайити карантин шароитида нишонланаётгани инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма — уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланишни сўраймиз. Хонадонда, оила-аъзолари билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, ўтганларимиз руҳи покларига бахшида этишни тавсия этамиз.

Bek aka kotib idora, [28.07.20 15:40]
5.Имом-хатиблар томонидан бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, Қурбон ҳайити хонадонларимизга қувонч, юртимизга файзу барака кириши, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимизни янада зиёда бўлишига сабаб экани тўғрисидаги тарғибот ишлари амалга оширилсин.

Шунингдек, Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаш учун миллий, диний қадриятларимизга амал қилсак, кўча-кўйларимизни, хонадон ташқариси ва ичкариларини покизалаб, ободонлаштириш ишларини бошлаб юборсак, нур устига аъло нур бўлар эди.
Албатта, Ислом динимиз инсонларнинг асосий ҳақ-ҳуқуқлари – ҳаёт кечириш, обрў ва ҳурматини сақлаш, эътиқод ва дин танлаш, тафаккур ва изланиш, илм олиш, мулкчилик ва мулкни сақлаш, хавфдан омонда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, барча башар билан тенглик, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳуқуқларини кафолатлайди.

Ўткир Ғузаров,
«Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юрти мудири

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here