Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурбонликнинг фазилати ҳақида: Қайси бир киши қурбонлик қилаётганидан дили хурсанд бўлса ва шу қурбонлигидан савобни ният қилса, ушбу қурбонлиги унга дўзахдан парда бўлади”.

Қурбонликнинг яна энг асосий фазилатларидан: Эй Фотима, тур қурбонлигинга гувоҳ бўл. Биринчи тўкилган қон билан сенинг қилган гуноҳларинг кечирилади”.

Қурбонлик пайтида инсон ўзини қандай тутиши кераклигини эслатиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қурбонлик куни одамнинг ҳеч бир амали Аллоҳ таолонинг наздида унинг қурбонлигиданда зиёда савобли бўлолмайди. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохлари, гўштлари ва туклари билан қўшилиб келади ва у нарсаларнинг барчаси эвазига соҳибига савоб етади. Қурбонлик қони ерга тушмасдан олдин ўша банда Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос бир даражага кўтарилади. Қурбонлик вақтида қалбингиз хурсанд ҳолда қилинглар, кўп харажат қилганингиз учун қалбингиз оғримасин!”.

Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсиндириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг[1].

Биз бозордан олиб келган чиройли қўчқор бўлсин, каттакон қорамол бўлсин, унинг гўшти ҳам, қони ҳам ҳеч нарсаси Аллоҳ таолога керакмас, балки бизни тақвомизни кўради. Тақводан мурод, бизнинг ихлосимиз. Сўяётган жонлиғимиз ҳалол пулдан бўлишлиги, қурбонлигимиз биров кўрсин, биров билсин учун эмас, холис Аллоҳ учун бўлиши керак.

Аллоҳ йўлида сўйилган қурбонликларни кимга бериш кераклигини Худои таборак ва таоло бизларга кўрсатма бериб айтадики: “Энди қачон (қурбонликларингиз) ёнбошлари билан тушганларида (жонлари чиққанда) улардан (ўзларингиз ҳам) еяверинглар, қаноатли сўрай олмай турган муҳтожга ва тиланаётган камбағалларга едиринглар”.

Муҳтарам жамоат, қурбонлигимизнинг гўштларини иложи борича бева-бечораларга, етим болалари бор хонадонларга беришимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қалбинг мулойим, ҳожатинг раво бўлишини хоҳлайсанми? Албатта — деди, “Етимларга меҳрибон бўл, уларнинг бошларини сила, ўз таомингдан едир, шунда дилинг эриб, ҳожатинг раво бўлур

 

 Олтинсой туман “Хидиршо ота” жомеъ масжид имом хатиби     А.Султонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here