Бугунги кунинг долзарб мавзуларидан бири бўлган катталар ( учинчи шахсни ) аралашуви сабаб кўп ёш оилалар бузулиб кетишига сабаб бўлмоқда.                                      Шунинг учун бу масалада шариат нуқтаи назаридан олиб қарасак. Никоҳ оила қуриш  пайғамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в ) нинг суннатлари. Оилани ажрашишига сабаб бўладиган талоқ бу Аллоҳ таолоҳнинг ғазабини келтирадиган холат. Ислом дини талимотида ота-онанинг хақи ниҳоятда улуғ саналади бу хақиқатни хар бир мусулмон ким бўлишидан қатий назар,яхши билиб ота-онанинг хақини қўлдан кегунича адо этишга харакат қилмо0лиги лозим. Аммо дунёдаги барча махлуқотларга тегишли бўлган хақларнинг чегараси бўлгани каби ота-онанинг хақини хам чегараси бор. Банданинг Аллоҳнинг амрига қарши бўлган хохиши рад қилинади. Холиқга  гуноҳ бўладиган ишда махлуқга итоат қилинмайди.                                                                          Ислом таълимотида иложи борича оилани мустахкамлашга буюрилган. Бошқа бировнинг-агар ўша биров ота-она бўлсаҳам хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат йўқ. Бу хақиқатни барча уламолар китобларида таъкидлаганлар. Мухаммад Ибн Муфлиҳ ибн Мухаммад Мақдисининг “Ал-одобуш-шаръийя” номли китобида бу манода алоҳида фасл бор.                           “Фасл: Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишини буюрса, ижобат қилмайди. Буни асҳобларимизнинг кўпчилиги зикр қилган”.

Шайх Тақийжуддин онаси хотинини талоқ қилишга амр қилган киши хақида : “Унинг учун хотинини талоқ қилиш халол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилиш эмас”,деган . Муовия  ибн Райёндан ривоят қилинади : “У бир кишининг Атодан савол сўраганини эшитди: У кишининг онаси ва хотини бўлиб, онаси хотинини талоқ қилишдан бошқа ишга рози эмас экан.

Шунда у : “Онаси хақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаҳи рахм қилаверсин”, деди   “Хотини қўйиб юборадими ?” деди . “Йўқ” деди Ато. Шунда халиги одам: “Онаси шундан бошқага рози бўлмайапти”,деди   “Уни Аллоҳ рози қилмасин? Хотини қўлида .Талоқ қилсахам танглик йўқ, тутиб қолсаҳам танглик йўқ”, деди”. Демак бу ердаги гаплар хам ушбу бобнинг мазмунидан келиб чиқиб ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса қилмаслиг керак бўлади. Талоқ худди шундай нарса агар талоқ тушса, Роҳманнинг Арши ларзага келади дейилади. Шунинг учун бу ривоят она боласидан талоқ қилишини қаттиқ талаб қилсаҳам унга рухсат йўқлигини далили сифатида келтирилди.                                                                                                                                           “Хасанга : “Бир кишини онаси хотинини талоқ қилишга амр этди?” дейилди.Шунда Хасан: “Талоқ онага яхшилик қилиш ишларидан эмас”, деди”. Хасан Басрий рахматуллоҳи алайга: “Бир одмнинг онаси: “ Хотнингни талоқ қиласан”, деб туриб олса , нима қилади ?” дейилган экан.    У киши жавоб берибтиларки, хотинини талоқ қилиш онанинг хурсандлиги учун қилинадиган иш эмас,Онасининг бу талаби нотўғри талаб, ношаръий талаб. Уни қилмаса боласи гунаҳкор бўлмайди деганидир.  “ Бир киши Имом Ахмаддан: “ Отам хотинимни талоқ қилишга буюрмоқда?” деб сўради . “Уни талоқ қилма ?” Дедилар. “Умар разияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотнини талоқ қилишга амр қилган эмасми?” деди у . “Сенинг отангҳам Умар разияллоҳу анҳудек бўлса сенҳам қиласан” дедилар. Ахмад ибн Ханбал.  Ш уманодаги гап қизини мажбурлаб, ажратиб олишга уринадиган ота-оналар хақидаҳам айтилади. Шариатнинг хукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларини оиласин бузишни ўзларига эп кўрмаслиглари лозим минг афсус бўлсинки кўп ота-оналар шариатни хукмини билмай туриб хотинингни талоқ қилмасанг берган сутимга рози эмасман деб шарт қўядилар. Кўп оналаримиз ўзларини келинлик даврларини унитганга ўхшайдилар. Юқорида айтиб ўтилган сўзлардан барча ота-оналарга шариатнинг хукми равшан бўлди деган умидамиз.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратларининг бахтиёр оила китобидан.

 

 Сариосиё тумани хамда “Сўфи Оллоҳёр” Жомеъ масжиди  бош  имом-хатиби  А.Алимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here