Халқимиз бир ажойиб ибора бор, “Салом сўзнинг калитидир” деган. Инсонлар бир-бирлари билан мулоқатга, муомалага киришларида олдин ўзаро салом-алик қиладилар. Муқаддас ислом дини кўрсатмаларига мувофиқ саломлашиш кишиларнинг бир-бирларига тинчлик, саломатлик тилаш мақсадида юракдан айтиладиган аввалги самимий сўзларидир.
Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро ҳурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан ўзаро меҳр-мухаббат пайто бўлади. Бир-биримизнинг олдимизда, ёнимизда индамай ўтгандан кўра таниймизми-танимаймизми мусулмоннинг иккинчи мусулмон бирдари бўйнидаги ҳақи бўлган саломлашиш, алик олишни ўзимизга одат қилсак бу ишимиз, амалимиз нур устига нур бўлади.
“Ас-салом” яратган парвардигорнинг гўзал исмларидан биридир. Яхшилаб салом беринг, яхшилаб алик олинг. Халқимиз орасида айрим инсонлар “Ассамалайкум” , “вассаломалайкум” ёки “салом” дея нотўғри талаффуз қилишиб салом беришганда бу гўзал дуонинг маъноси бўзилади. Яна энг ачинарли томони шундаки ёшлар улуғ ёшга етишган набираларига саломлашиш одоби тартибини, талаффузини ўргатиб қўйишлиги лозим бўлган инсонлар ҳали ўзлар бу салом калимасини нотуғри талаффуз қилишади. Салом берувчи “Ассалому-алайкум” деса, алик олучи “Ва-алайкум ассалом” деб алик олинади. Агар кўпчилик бўлиб, жамоат бўлиб тўпланишиб туришган бўлишса, юқоридагидек салом беришлик дурустдир.
Баъзи кишилар кўпчиликка салом бераётганда “Ассалому алайкум” деб салом беришади. Бунинг маъноси эса “Сизлардан иккалаларингизга тинчлик хотиржамлик бўлсин” деган маънони англатади. “Ассалому-алайкум”, “Сизга тинчлик тилайман”, “Валайкум-ассалом”, “Сизга хам тинчлик бўлсин” сўзларида улкан саъно, қолаверса эзку тилак мажассам. Фарзандларимизга чиройли тарбия бериб, кўча куйда таниган ва танимаган кишиларга ҳам салом беришини ўркатсак, албатта уларнинг мурғак қалбларини меҳру-оқибатнинг илк куртаклари ўйғонади.
Улуғ ёшдаги қария ёнида салом бериб ўтган бола билан салом бермасдан ўтган бола баробар эмас. “Сизга тинчлик тилайман” – дея тилак билдирган инсоннинг қалбида доимо меҳр-оқибат туйғуси уфуриб туради. Аксинча, инсонлар орасида учраб турадиган баъзи безрайиб ўтиб кетадиган, кибр ҳавога берилганнинг юраги эса тош каби қаттиқ бўлади.
Дархақиқат инсонларнинг ўзаро самимий бўлиш ва бир-бирига яхшилик тилаш одати дунё халқларининг барчасига хостир.
Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби салом беришнинг ўзига хос одоблари бор. Уловдаги кишининг пиёдага, салом бериши саломнинг одобларидандир.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, “Расулуллоҳ (соллоаллоҳу алайҳи ва салласм) уловдаги пиёдага, юрувчи ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради” дедилар.

Жарқўрғон тумани “Оқ қурғон”
жомеъ масжиди имом хатиби Рўзиев Худойберди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here