Муқаддас ислом динимиз инсонларни залолатдан хидоятга чиқариш учун фолбинланга ишонишдан қайтарган. Бу чақириқ дини ислом зухр бўлган вақтда ҳам, хозирги хаётимизда ҳам ва бундан кейин ҳам доимо бўлади. Чунки инсон табиатан бир нарсага ибодат қилишга ўч бўлади. Агар уни тўғирлаб турувчилар бўлмаса дуч келган нарсага сиғиниб кетиши осон бўлади. Жумладан фолбинларга ишониш ҳам инсон табиатида бор иллат хисобланади. Бугун кўплаб оилаларнинг бевосита бўзилиши, эр-хотинлар ўртасига совуқлик тушиб натижада тирик етимларнинг бўлиши, бева аёллар сони ортиб бориши фолбинларга ишониш туфайли содир бўлмоқда. Динимизнинг фолбинга ишонманг чақириғи бизларни хидоятга, жаннатга, икки дунё бахт-саодатига чақирадиган мухим чақириқдир. Жоҳилият даврида араблар орасида фолбинлик, ношаръий дам солишлар, ярага темирни қизитиб босиш ва бошқа қўплаб одатлар авж олган эди. Дини ислом зухр бўлиб, шумланиш йўқлигини балки унинг ўрнига Пайғамбаримиз (с.а.в) “Яхши гапни яхши кўраман” деб инсонларнинг эътиқодини тўғирлади. Яъни бемор зиёратига бориб унга сиз анча соғайиб қолибсиз деб тасалли бериш яхши деганлар. Лекин бу тузатувга инсоният доимо мухтож бўлади. Хозирда фолбинлар ўзларини одам ўқийдиганлар деб номлаб олиб, содда одамларни алдаб келмоқда. Чунки улар Оллоҳ таолонинг ғайб илмини билишни даъво қилишади. Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақат Аллоҳ таолога хосдир. Қуръон-каримда “Аллоҳ таоло ҳузуридадир хамма ғайб илм калитлари, ундан бошқа ғайбни билмайди” деб мархамат қилди. Демак фаришталар, шайтон ва жинлар хаттоки пайғамбарлар ҳам ғайбни билишмас экан. Инсоннинг иймони бўлмаса бошига бир иш тушса ёки дардга чалинса ховлиқиб қолади. Ундан қутулиш учун ўзини хар ерга уради. Ваҳоланки Аллоҳ таоло ўзи яхши кўрган бандасига дард ва ташвиш бериб синаб кўради. Пайғамбаримиз (с.а.в) “шифони харомдан изламанг” деган. Фолбинлик, сеҳр-жоду, ношаръий дам солишлар харомдан шифо излашга киради. Оиша р.а ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз (с.а.в)дан фолбинлар хақида сўрашди. Шунда у зот “Улар хеч ким эмас” дедилар. Ё Расулуллоҳ! Уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? — дейишди. Расулуллоҳ “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинлар қулоғига қуяди. Фолбин эса унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради” деб жавоб бердилар. Инсон мулохаза қиладиган оддий хақиқат бор, агар фолбинлар ғайб илмини билса эди, катта катта хазиналарни топиб инсонларни қабул қилишга эҳтиёжлари бўлмаган бўларди. Хар қандай жин урган одам фолбин бўлади. Жинлар унсури яъни яратилиши аловдан, инсон унсури сув ва тупроқдан иборат. Шу туфайли жинлар учиб юришади. Пайғамбаримиз (с.а.в) насибин жинлари билан гаплашганда у зотга хамроҳ бўлган Абдуллоҳ ибн Масъудни доира чизиб ичидан чиқмасликга буюрди. Шунда жинлар бир гуруҳ йиртқич шерлар ва бошқа хар вахший хайвонлар суратида келиб чизиқ ичига киролмаганлар. Бугун фолбинлар муқаддас динимиз илдизига болта уриб инсонларнинг ақидасини бўзмоқдалар. Мусулмон киши фолбинларнинг гапига ишониши, уни тасдиқлаши соф ислом ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Зеро аҳли сунна вал жамоа ақидасини ёритиш борасида машхур бўлган Имом Абу Жаъфар Ат-Таховийнинг “ Ақидатут Таҳовий” китобида “Фолбин ва топқирларнинг шунингдек, Қуръон, суннат, ва ижмои умматга хилоф нарсани даъво қилувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” дейилган. Абу Хурайра р.а дан ривоят қилиниди Пайғамбаримиз (с.а.в) “Ким фолбинга борса, ва унинг айтган гапига ишонса Мухаммад с.а.в. га нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” деган. Фолбин ғайбни билишини даъво қилади, фолбинга борган эса, бунга ишонади ва оқибатда иккиси ҳам оғир гуноҳкор бўлади. Аллоҳ асрасин ҳатто бу холатда иймондан чиқиш ҳам мумкин. Динимизда фолбинликни қораланиши, унинг жамият учун бир қанча моддий, маънавий, аҳлоқий, эътиқодий зарарлари борлиги учун. Зеро фолбинлик орқали топилган мол харом, уларга берилган пул исрофдир. Бугун уларнинг маълумотига ишониш натижасида оилалар бузилиб кетаяпди, ака-ука, қуда-андалар ўртасига совуқлик тушаяпди. Жамиятдаги инсонларнинг бир-бирларидан бадгумон бўлиши каби нохуш холатлар ҳам ана шу фолбинларнинг шум хабарлари натижасида вужудга келаяпди.

Жарқўрғон тумани бош
Имом хатиби А.Халилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here