Ислом дини инсонларни жониворларга зарар келтирмасликка,ҳайвонот оламига меҳрибон бўлишга чақиради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда одамларга ер юзидаги барча нарсаларга шу жумладан ҳайвонот дунёсига қандай муносабатда бўлиш кераклигини муфассал қилиб баён қилиб берган.Кўпгина оёт мусулмонларга Аллоҳ таолонинг ҳайвонот оламини яратиш мақсадини тушунтириб беради.Уларни ҳайвонот дунёсини мухофаза қилишга ва шрганишга даъват қилади.
1 Мусулмон кимса ҳайвонларга уммат деган тушунча асосида муомала қилади.
Қуръони каримад Аллоҳ таоло ҳар бир жинс ва навдаги ҳайвонларни уммат деб айтиб бу билан уларни Инсонларга яқинлаштириб Исломни ҳайвонот дунёсига нисбатан меҳрибонлик нуқтаи назарини янада ёрқинроқ намоён қилади
Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади.
“Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти илаучадиган қуш борки ҳаммаси сиз каби умматлардир” (Анъом сураси 38 оят)
Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
<<Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
<<Агар итлар умматлардан бири бўлмаганда эди, уларни ўлдиришни буюрган бўлардим….>> дедилар>>.
Мусулмон ҳеч бир ҳайвонни бехудага ўлдирмайди.Ислом дини ҳайвонларни мақсадсиз ўлдиришни катта гуноҳ ҳисоблаб қатъий ман қилади.Чунки Аллоҳ таоло ҳайвонларни инсонлар фойдаси учун яратган.Аллоҳ таоло яратган жониворларни беҳуда ўлдириш гунохдир унинг неъматларига нисбатан нонкўрликдир.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари А.Фатуллаев