-Тақсир, бандалар битта тангрига сиғинишса-да, ўтмиш ва бугунги давр кишиларининг ибодатлари турлича бўлган-ку, уларнинг имонларини ҳам бир хил, дейиш тўғри бўладими?

Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай жавоб бердилар:

-Фаришталарга ёки биздан илгари ўтган одамларга фарз бўлган нарсалар бизга буюрилган фарз амаллардан фарқ қилади. Аммо фаришталарнинг ва олдингиларнинг ва бизларнинг имонларимиз бир хилдир.  Чунки барчамиз ёлғиз ва ягона Аллоҳ таолога имон келтирганмиз, танҳо Унга бандачилик қилганмиз ва У томонидан келган барча нарсаларни тасдиқ этганмиз.

-Ундай бўлса, эътиқодлари турлича бўлгани ҳолда, инкор этувчилар ҳам куфрда бир хил бўлишадими?

-Агар ғайридин кимсаларга, кимга сиғинасизлар, дейилса,  Аллоҳга, деб жавоб беради.  Улардан Аллоҳ ҳақида сўралса, уларнинг баъзилари:  «Аллоҳ таолони Узайрнинг отаси ва инсон қиёфасида», дейишса, бошқаси:  » Аллоҳ таолони   Исонинг жасадида, Марямнинг қорнида, нарсага яширинган ва уни қамраган, унга сингган», дейди. Яна бир жамоаси эса: «Унинг шериги, боласи ва хотини бор», деб жавоб қилади ва ҳоказо.

Мазкур эътиқодлардаги одамлар, албатта, мўмин эмас.  Бу одамларнинг барчаси Аллоҳни танимаслиги ва Уни инкор этиши бир хил. Аммо уларнинг ибодатлари ва тавсифлари кўп ва турличадир.  Ёки уларни бошқачароқ қилиб таърифлайдиган бўлсак,  қуйидаги уч нафар одамга қиёслаш мумкин. Улардан бири:  -Менда дунёда ўхшаши йуқ марварид бор, -деди  ва қора узум донини чиқариб қўйди ва унинг марварид эканини исбот қилиш учун онт ичди ва одамлар билан баҳслаша бошлади.  Улардан иккинчиси:  — Менда баҳоси энг юқори бўлган марварид бор,  -деди-да, ёнидан беҳини чиқариб қўйди ва биринчи одам каби ҳаракат қилди. Навбат учинчи одамга келди ва у:  -Менда дунёда яккаю ягона бўлган марварид бор,  -деб,  бир парча қуритилган лойни ўртага қўйди ва у ҳам чиқарган нарсаси марварид эканига онт ичди ва одамлар билан шу хусусда баҳсу мунозара қилди.

Ушбу мисолдан мазкур уч нафар одамнинг марваридни билмаслик ва танимасликда бир хил нодонликлари намоён бўлди. Уларнинг бирортаси ҳам умуман марварид нима эканини билмайди. Уларнинг сифатлари кўп ва турли-туман.  Бу сизларнинг улар сифатлаган» маъбудларига» сиғинмасликларингиз билан билинади. Чунки улар «маъбудларини» иккита, учта дейишади ва сифатлаганларига сиғинишади.  Сизлар эса маъбудларингизни битта дейсизлар ва биттага сиғинасизлар.  Демак, сизларнинг маъбудларингиз уларникидан бошқа ва уларнинг «маъбудлари» сизларникидан бошқадир.  Шунинг учун Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад!)  Айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсага (бут ва санамларга) ибодат қилмасман. Сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилувчи эмассиз»» (Кофирун, 1-3),  дея марҳамат қилган.

  

Олтинсой туман «Хидиршо ота»  жоме масжиди имом хатиби
Абдусалом Султонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here