Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм

       “Агар  яхшилик  қилсангиз,  ўзингиз  учун  яхшилик  қиласиз.  Ва агар ёмонлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир”      ( исро сураси  7- оят) 

Исломда меҳр ва оқибатли бўлишнинг, яхшилик қилишнинг фазилати ва савоблари. Биз этиқод қилаётган ислом динимиз инсонларни яхшилик қилиб меҳр оқибатли бўлишликка буюради. Турли хил яхшиликларни қилиб юрадиган инсонлар, меҳр – оқибатли, ғамхўр, шафқатли инсонлар бўлишади.  Яхшилик қилишликда, меҳр – оқибатли бўлишликда фазилат кўп.  Агар юқоридаги оятни яхшилаб ўйлаб тафаккур қилсак бунга амин бўламиз.  Оятда яхшилик ва ёки ёмонлик қилишлик инсоннинг ўзи учунлиги айтилаяпти.

Дарҳақиқат агар киши кимгадир ёки ҳаммага қўлидан кеган эҳсонини яхшилигини қилиб юрадиган бўлса, ўзи учун ҳам дунёвий ҳам ухровий яхшилик қиган бўлар экан. Зеро кишиларга қилган яхшилиги учун улар ҳам унга шу дунёда яхшилик қилишга ҳаракат қилишади ҳамда бунга улар душман бўлмайди. Ўзига душман орттирмайди. Ана бу қисқача айтганда қилган яхшилиги эвазига бу дунёда  ўзига қиладиган яхшилиги. Аллоҳимиз бу дунёда ҳаммамизга яхшилик қилишимизга имконият берган. Эҳсоннинг (яхшиликнинг) турлари кўп. Пулидан, молидан, деҳқончилигидан яни моддий молиявий эҳсон қилишликдан ташқари жисмоний ёрдам қилиб яхшилик қилишлик, маънавий яхшилик қилишлик, мисол амру маъруф наҳий мункар қилиш ёки насиҳатлар қилиш,  йўл-йўриқ кўрсатиш, ёки яхши муомала ва ширин гап сўзлари билан ва ҳоказо. Бунинг ҳаммаси эҳсон ва меҳрибонлик.

Ухровий охиратда ўзига орттирадиган яхшилигини эса Парвардигори оламнинг ўзи беради. Бу дунёда қилган ҳар бир яхшилиги эвазига Аллоҳ ўнтадан яхшилик савобини беришликни ваъда қилган. Мўмин банда дунёда ҳар куни катта бўлсин кичик бўлсин яхшиликларни қилаверса умри давомида қанча яхшилик қилиши мумкин.

Ояти каримада ёмонлик қилган кишининг ўзига ёмонлик қилишини айтилаяпти. Киши бу дунёда ёмонлик қилса  ўзи учун, ҳам дунёвий, ҳам ухровий ёмонлик қилган бўлар экан. Дунёвийси ўзига душман орттириб олиши, ёки ўзига қилинадиган яхшиликни тўсиб қўйиши, ёки қамоққа тушиши, ёки бир оғир бало қазога гирифтор бўлиши, оқибатда ҳамманинг кўзига ёмон кўриниб юзи қаро, беобрў беиззат одам бўлиб юриши мумкин.  Энди охиратда ўзига орттирадиган ёмонлиги, Парвардигор ҳузуридаги ҳисоб китоби ва Парвардигорнинг мағфиратига эриша олмай жазога гирифтор бўб қолишилиги бор. Аллоҳ ўзи сақласин. Мана яхшилик, меҳр оқибатли бўлишликнинг фазилатлари.

Исломда мусулмонлар яхшиликлари эвазига топадиган ажр савоблари қурони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда келадиган кўплаб мисоллар билан исбот топган. Абу Масъуд Ансорийдан ривоят қилинади:

“Бир одам Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Менга миниш учун бир улов беринг, қийин аҳволда қолдим” деди.  “Менда ҳозир сенга берадиган улов йўқ, лекин сен фалончининг олдига бор, шоядки, сенга улов берса” дедилар.  У борган эди, мазкур киши унга улов берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб, хабарини берди.  Шунда у зот:  “Ким бир яхшиликка йўлласа, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажр мислича ажр берилади”  дедилар”. 

     Ана, яхшиликка далолат қилишлик ўша яхшиликни қилган билан баробар савоб экан. Шундай экан ҳар биримиз қўлимиздан келганича яхшилик қилайлик. Ҳеч бўлмаса жим ўтирмасдан яхшиликка далолат қилайлик.

Яхшилик меҳр кўрсатган инсон жамиятда ҳурмат топади:   Инсон  яхшиликни оиласидан бошлаб, қариндош уруғларига, қўни-қўшниларига, маҳалла кўй, етим-есир, бева-бечораларга қўлидан келганича қилишлиги ҳамда жамоат ишларида яхшиликка камарбаста бўлишлиги, унинг жамиятда ўрин эгаллашига, эл юрт олдида юзи ёруғ бўлиб одамлар орасида ҳурмат этибор топишлигига сабабчи бўлади. Мисол учун улуғ сиймолар Имом Бухорий, Имом Термизий, Алхоразмий ва ҳоказо юртимиздан ва дунёдан чиққан кўплаб улуғ инсонлар бу борада бизга намуна бўлади.  Яна Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаётлик давридаги динга ва миллатга қилган хизматлари, ёш авлодга ва юртимиз мўмин мусулмонларига тарбия ўлароқ ташлаб кетган илмий мерослари, миллатга қилган энг катта яхшиликлари бўлади. Зеро қанча одамларнинг ҳидоятига сабабчи бўлиб, қанча ёшларнинг ёт ғоялар тасирига тушиб қолишдан қайтишига сабабчи бўлдилар. Ана шундай эзгу ишлари яхшиликлари Шайх ҳазратларининг эл юрт олдида топган ҳурмат ва обру этиборларининг сабаби, у зотнинг миллатга ва юртга қилган яхшиликларининг мевасидир.

Бинобарин, бу ҳаётда инсондан фақат яхшиликкина қолади. Яхшиликнинг мукофоти эса фақат яхшиликдир. Аллоҳ таъоло Қурони каримда марҳамат қилиб айтадики:  “Улар (тақводорлар ) фаровонлик ва танглик кунларда ҳам инфоқ эҳсон қиладиган, ғазабларини ичга ютадиган, одамларнинг (хато камчиликларини) афв  этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қиладиганларни севади” (Оли Имрон сураси, 134- оят)

          Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в “Ким бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Ким ҳаётда қийналган кишига осонлик раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур”, — деб марҳамат қиладилар (Имом Муслим ривояти)    

       Мусулмонликни даъво қиларканмиз ва яна икки дунё саодатини орзу қиларканмиз яхшилик, меҳр оқибатда бардавом бўлайлик, етим-есир, фақир, мискинлар ҳолидан хабардор бўлайлик, закот, садақайи фитр ва фидя каби зиммамизга вожиб бўлган садақаларимизни ҳақдорларига берайлик.

Бойсун туман “Саид Баҳромхон” жоме масжиди имом хатиби Ў.Алимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here