1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
16. Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

“Кифоя” китобидан.

Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here