Эътиқод ва амалда ислом асосоларига буткул ёт бўлган ақидапаратлар фитна чиқариб Аллоҳнинг каломи, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилувчи дунё мусулмонларини танг аҳаолга қўймоқда. Уларнинг бу фитнаси аввало ислом, ислом ва терорни тенг маънода янглиш тушунишга мусулмонларни ўзларига буткул даҳли бўлмаган ишда айблашга сабаб бўлмоқда. Аллоҳ таоло қуръони каримда “Уларга “Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!”-дейилса улар “Улар албатта биз ислоҳ қилувчилармиз” –дейдилар.
Огоҳ ўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир” лекин “буни ўзлари” сезмайдилар дея марҳамат қилади. (Бақара сураси 11-12 оятлар.
Бу тоифадагилар мусулмонларни куфрда айблаб, оммавий қирғин қилаётгани, аёлларнинг ор-номусини топтаб, қулга айлантираётгани, гўдакларни қатл қилаётгани, аҳли китобларнинг қонини тўкаётгани, ибодат уйлари (масжидларни) вайрон қилаётгани маълум. Бу тоифадагиларнинг юқоридаги айтиб ўтилган разил ишларини ислом кескин қоралаган. Ва илоҳий таълимотга мутлоқо алоқаси бўлмаган ишлардир
Олтинсой туман «Ахадхон» жоме масжиди имом-хатиби в.б. М.Рахмонқулов