Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари орқали оламда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларни жонли кўриш, кузатиш имкониятига эг бўлинди. Агар ушбу воситалардан оқилона фойдалансалар анча мунча билимга эга бўлинади.Ушбу ахборот воситалар орқали берилаётган хабарларни ҳаммасини ҳам тўғри деб бўлмайди. Ёлғон, уйдурма, туҳмат, бўғтон ва инсоннинг онгини захарлайдиган асоссиз гап сўзлар кўп қисмини ташкил қилади. Мана шундай зарарли маълумотлардан сақланиш учун аввало уни текшириб қайси манбаларга мувофиқ эканлигини билиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирги кунда муқаддас ислом динимизга қора ният билан қарайдиган ғаламислар кўп.Улар мусулмонлар орасида қайси йўл билан бўлса ҳам зиён захмат етказиб ҳар қандай жирканч йўллар билан бўлса ҳам ер ости ва усти бойликларига эга бўлиш мақсадида мўмин мусулмонлар орасида қирғин барот уруш ва террорчилик ҳаракатларини уюштирмоқда. Натижада мусулмон мусулмонни ўлдирмоқда, мусулмон мусулмонни юртни хонавайрон қилмоқда, мусулмон мусулмонни масжидларини портлатмоқда.

Мусулмонларга нима бўлмоқда ўзи? Мусулмонларнинг суянадигани илоҳий Қуръони карим, ҳадиси шарифда, тўртта мазхабида жамиятнинг тинчлигига рахна солган иллатлар қоралангани, оғир гуноҳ эканлигини наҳотки мусулмонман деб даъво қилувчилар, жаннат истовчилар тушуниб етмаса. Наҳотки мусулмонлар “Жиҳод”, “Шахидлик”, “Хижрат”, “Куфур” сўзларининг маъна мазмунларини тушуниб етмасалар. Жангари гуруҳларни даъво қилаётган     “Жиҳод”, “Шахидлик”, “Хижрат” каби сўзлари сохта ва ёлғондан иборат. Бутун ватангадоликдан, жагариликдан бошқа нарса эмас.

Эй инсонлар!  Авваломбор мусулмончиликнинг маъно мазмунини, Қуръони каримни  тушуниб етайлик. Расулуллоҳ суннатларини, ўгитларини ҳаётимизга тадбиқ қилайлик. Мана шуларга суяниб амал қилган аждодларимиз хеч қачон кам балки, дунёга устозлик қилганлар. Бир биримиз билан ўзаро аҳил иноқ бўлиб, меҳр-оқибат кўрсатиб яшасак ўша ерда Аллоҳнинг рахмати ёғилади, у ерда барокат бўлади. Исломнинг пок нури, иймоннинг нури мунаввар бўлади. Ҳар биримиз сўзимиз учун хам қилган амалимиз учун ҳам яратганнинг ҳузурида жавоб беришимизни унутмаслигимиз лозим

 

Олтинсой туман «Сўфи Оллоҳёр» жоме масжиди имом-хатиби  К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here