Ислом динининг аҳли сунна вал жамоа йўналишида тўртта машхур мазхаб бўлиб, улар ханафий, моликий, шофеъий ва ханбалий мазхабларидир. Мазкур тўрт мазхабнинг барчаси мўътабар бўлиб, мусулмон киши уларнинг бирига эргашиши вожиблигига ислом уммати иттифок килганлар. Бизнинг диёримиздаги мусулмонлар ханафий мазхабига амал киладилар.

Хозирги кунда дунё мусулмонларининг деярли ярми айнан ханафий мазхабимизга амал килиб, уз ибодатларини шу мазхабга мувофик адо этиб келмокдалар. Шу жумладан бизнинг минтакамиз мусулмонлари хам ханафий мазхабига амал килиб келадилар.

Ханафий мазхабининг фикхий карашлари бу кадар ривож топиб, кенг худудга ёйилишида юртимиздан чиккан алломалардан Абу Хафс Кабир, Бурхониддин Маргиноний, Садруш-шариъа Убайдуллох ибн Масъуд ал-Бухорий каби алломаларнинг урни бекиёсдир.

Ханафий мазхабимизнинг асосчиси Имоми Аъзам Абу Ханифа Нуъмон ибн Собит ибн Зутий Куфа шахрида хижрий 80-сана да таваллуд топдилар. Бу зотнинг илмлари, такволари, ибодатлари, саховатлари ва хоказо сифатлари барчага маълум ва машхур булиб, бу хақда кўплаб масала ва китоблар ёзилгандир

«Мазхаб» сузи юрадиган йўл деган маънони билдиради. Истилохда эса, бир олим ёки илмий мактабнинг тартибга солинган услуб ва фикрларининг мажмуасига мазхаб дейилади. Дунё мусулмонларининг ярмидан купроги айнан ханафий мазхабига амал килишларининг сабаби ундаги муътадиллик ва енгилликдир. Имоми Аъзам р.х. шаръий далиллардан масалалар чикаришда  факат  ўзлари ёлгиз бўлмаганлар, балки маълум бир мартабаларга етган бир нечта шогиртларининг маслахат  билан чикарилган. Абу Ханифа р.х маълум бир макомга чиккан шогирдлари хакида шундай деганлар: «улар уттиз олти киши булиб, йигирма саккизтаси козиликка ярайди, олтитаси фатво беришга салохияти етарли ва иккитаси яъни, Абу Юсуф ва Зуфар эса кози ва муфтийларни тарбиялай оладиган даражада эди»

Мазхабимизга тегишли китоблар икки услубда ёзилган булиб, биринчиси, укувчига енгил ва тушунарли бўлиши учун далилларсиз масалаларнинг узи ёзилган. Иккинчиси эса, хар бир масала уз далили билан бирга ёзилган. Кандай услубда ёзилмасин мазхабимиздаги хар бир масалани шаръий далили бор. Бунга мисол тарикасида Мулла Али Корининг «Мухтасарул викоя» китобига ёзган икки жилдли «Шархи никоя» номли асарларини, шунингдек, Покистонлик Зафар Ахмад Усмонийнинг йигирма бир жилдли «Эълоус сунан» номли асарларини келтириш мумкин.

Мазхабимиз ўзининг мўътадиллиги, Исломнинг асл мазмун- мохиятини ифодалаб бериши билан асрлар оша диёримиз мусулмонларининг ўзаро хамжихатлигида, турли хукукий муаммоларни осон хал килинишида, баъзида юзага келадиган хар хил зиддиятларнинг бартараф этилишида мухим асос булиб келмокда.

Афсуски, кейинги  йилларида динимизга берилган имкониятларни суистеъмол килган баъзи ёт фиркалар жамиятимиз уртасида турли ихтилофларнинг авж олишига сабаб бўлдилар. Буни биринчи булиб, узини «соф ислом таълимоти химоячиси» деб номлаган оким бошлаб берди.

Бу оким ўзининг илк фаолиятини ханафий мазхаби кўрсатмаларига карши курашишдан бошлади. Улар ўз домларига хали хаёт мазмунини англаб етмаган, ёшларни торта бошладилар. (Чунки умри давомида бир мазхабда ибодат килиб келган, кўп йиллик хаёт тажрибасига эга бўлган кексаларни йўлдан оздириш улар учун махол эди.) Бу оким динга эътикод килишда хеч кандай мазхабга ёки имомга эргашишнинг кераги йук, Куръон ва хадисдан хар ким ўзи мустакил фатво олиб эътикод ва ибодат килиши лозим, деган даъвони илгари сурди.

Оқим тарафдорлари намозда «Фотиха» сурасидан сўнг «омин» лафзини баланд овоз билан айтиш, «рафъул-ядайн», яъни, рукудан олдин ва кейин икки кулини кутариш каби амалларни намозхонлар орасида ёйишга уриндилар.

Натижада, мусулмонлар орасида ғоявий жихатдан ихтилоф юзага келди. Бу нарса соғлом эътикодни мўмин-мусулмонларнинг калбини ларзага солди. Улар уз мазхабларини химоя килишга киришдилар.

Демак, мусулмонларнинг бирлиги, ибодатларнинг мукаммалиги,

жамиятнинг тинчлиги учун юртимиз мусулмонларининг уз ота- боболари танлаган бир мазхабга эргашишлари мухимдир,

Аллох таоло юртимиз мумин-мусулмонларини ахил-инокликда яшаб, мазхабимизни яхши урганиб, унга амал килмокликларига муваффак айласин.

 

Музработ туман бош имом хатиби  Б.Қосимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here