Муқаддас ислом динимиз таълимотида эркакларга ўз жуфту-ҳалоллари яъни хотинларига ғамхўрлик қилишлари ,оғирини енгил қилишлари, ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмасликлари , қаровсиз ташлаб қуймасликлари ва уларга доимо яхшилик қилишликларини тавсия қилади .

Зеро мухтарам пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) бундай деб марҳамат қилганлар: ”Асҳобим ! Ҳушингизни еғиб олинг ! Билингизки эртага Аллоҳингизга қовушажаксиз.Бугунги ҳар турли ҳол ва ҳатти-ҳаракатларингиздан муҳаққақ сўроққа тутиласиз.Эй инсонлар!

Хотинларнинг ҳақларига риоят этингиз.Улар билан шафқат, меҳр ила муомалада бўлингиз .Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз! Хотинлар сизга Тангрининг омонатидир . Уларни Аллоҳ номига сўз бериб олдингиз, Улар амри Илоҳий ила сизга ҳалол бўлди . Сизнинг хотинлар устида ҳақларингиз бўлгани каби , хотинларнинг ҳам сизда ҳақлари бор . Сизнинг хотинлардаги ҳақларингиз – хотинларнинг оила шарафини сиз ёқтирмайдиган ҳеч бир кимсага оёқ ости қилдирмасликларидир. Хотинларингизнинг ҳар турли ейиш ва кийим эхриёжларини таминлашингиз эса , уларнинг сизнинг устингиздаги ҳақларидир . Улар сизнинг ҳақларингизга риоя этмоқлари керак. Сиз ҳам уларга назокат билан муомала этишингиз лозим . Бир хотин эрининг рухсатисиз унинг молидан бирор нарсани бировга бериши ҳалол эмас”.

Биз эркаклар кўча куйдаги емакхоналарда тансиқ таомларни ўзимиз еб, аҳли оиламизни эса этиборсизлик қолдиришимиз айни гуноҳ бўлади .

Аксинча топганимизни аввало аҳли аёлимизга сарфлашлигимиз улуғ савоблардан саналади. Чунки мехрибон пайғамбаримиз (С.А.В) “Бир динор Аллоҳ йулида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинга инфоқ қилдинг.Бир динор ўз аҳлинга инфоқ қилдинг.Буларниг ичида савоби улуғроғи ўз аҳлинга инфоқ қилганингдир”,-дея сизу-биз муҳтарам эркакларни ўз аҳли – аёлига ғамҳўрлик қилишга чақирганлар.

 

Саидов Музаффар

Денов тумани “Ҳожи Миён Абдуссамад”  Жоме масжиди имом-хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here