Биз ҳар доим табиат сўзига она иборасини қушиб айтамиз.Чунки бола она бағрида эркин ўсиб улғайгани каби инсоният хаёти хам теварак атрофимизни ўраб турган мана шу борлиқ , табиат қуйнида кечади. Шу боис табиатга онага каби эъзозли муносабатда бўлиш талаб этилади. Аллох таоло уст бошимиз, озиқ- овқатимиз учун керак буладиган барча неъматларни табиат бағрига жойлаган.
Қуръони каримда бундай марҳамат иилинади :
» У ерни сизлар учун бешик ( қароргох) қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув ( ёмғир, қор ) ёғдирди. Бас, у ( сув ) билан турли усимликлар навларини ундириб чикардик» (Тоха, 53 ).
Ернинг усти хам , ости ҳам бизга берилган . Тирикликда ер устида бўлсак, вафот этганимиздан кейин унинг бағрига сингамиз .Шундай экан ,она ерни обод қилиб яшаб турган жойларимизни пок тутсак , ўзимиз ва барча инсонлар учун қайғурган бўламиз .
Аллоху таоло бизга ато этган улуғ неъматлардан бири сувдир.Ер юзи табиати учун оқар сувлар гўё инсон танасидаги қон каби мухимдир.
Олимлар таькидлашича , жисмнинг асосий қисмини , яъни, етмиш икки фоизини сув ташкил этар экан. Аммо бугун тоза оқар сувларнинг қадрига етаяпмизми? Илгарилари ариқлардан бемалол сув ичар эдик.Энди бунинг иложи йук .Чунки уларга ҳар хил чиқиндилар ташланади. Баъзан ариқларда елим идишлар, меваю ковун тарвуз пучокларини кўриб хайрон коласиз .
Теварак атрофдаги дов дарахтларни олинг .Аллох таоло нафас олишимизни унга боғлик килди. Дарахтлар бизга хавони тозалаб беради . Бугун қанча дарахт экаяпмизу қанчасини кесаяпмиз?,
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам: » Ким дарахт экса ва уни авайлаб асраса , мева бергунича парваришласа , мевасидан одамларга етган ҳар бир фойда учун Аллоҳ таолонинг хузурида унга ажр савоблар бўлади » деб марҳамат килганлар.
Демак, эккан дарахтингиз мевасидан, соя салқинидан одам боласи ёки қушлар фойдаланадими, савоби сизга ёзилаверади.
Динимиз дарахтларни парвариш қилмай, қуритиш ёки сабабсиз кесишдан қайтарган. Ислом динида табиатни асраш вожиб амаллардан саналади — буни хар бир мусулмон яхши билмоғи керак.
Шу уринда айтиш жоиз, агар баҳорда ҳар биримиз ҳовлимизга, кучаларимизга уч тубдан нихол эксак, бу ишимиз билан табиатдаги мувозанатни сақлашга ва юртимизни обод этишга ҳисса қўшган бўлар эдик.
Бу дунёда яшаётган барча инсонлар худди бир кемага чиққан йўловчилар каби . Агар кеманинг бир жойи дарз кетса, барчага зарари тегади. Хуллас, хаётимизга керакли она табиатни асрашга барчамиз масъулмиз.
Музработ тумани “Дустмухаммад бобо” жоме масжиди имом ноиби Х.Боботожиев