Ҳар бир шахснинг давлат ва жамият қурилишида фаол иштирок этиши, туғилиб ўсган заминига нисбатан бурчдорлик ҳиссини туюб, эл корига ўзиии камарбаста этиши аввало унинг оилада кўрган тарбиясига боғлиқ. Шу боис доно халқимиз маълум бир инсонларнинг харакатига бахо берганида “қуш уясида кўрганини қилади”, дейишади. Эзгуликка, бунёдкорликка йўғрилгаи амаллар билан инсон эл ичра канчалар обрў козонса, нотўғри босилган қадам билаи нафақат ўз юзини қора қилади, балки қавм-қариндошлар, махалла-куй ва юртдошларииииг ҳам бошини эгиб қўяди.

Афсуски, орамизда ана шундай яқинларининг бошини эгиб қўяётганлар, муртадлик қисматини танлаб, эътиқодини ўзгартираётганлар ҳам учраб турибди. Фараз қилинг: оилада ота-она, ака-ука, опа-сингил, қавм-қариндошлар ислом динига эътиқод килади. Кимнингдир пуч ваъдаси ва алдовига ишонган ўғил эса бошқа динни танлаб, юзи қора бўлади. Шу ўринда икки ҳакли савол туғилади! Хўш, бировнинг бошқа динни танлаб, эътиқодини ўзгартиришдан кимга наф? Нега одамлар эътиқодини алмаштирган инсондан нафратланишади?

Ғарб тарбияси ва жамиятига хос тушунчалар бировнинг бошқа динни танлашини нормал ҳолат, деб бахолайди. Аммо, шарқона тарбия кўрган оилада айнан эътиқодларнинг турлича бўлиши кўпгина ижтимоий муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Алал оқибат, мисли кўрилмаган дин талашлик, жамиятдошлар ўртасида нифоқ ва низоларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ота ўз фарзандининг кутилмаганда қабул қилган бундай қарорини маҳалла куй олдида қандай изохлашни билмай, боши қотади. Она эса ҳали гўшанга кўрмаган фарзандининг бундай “мустақил қарори” туфайли бирор бир хонадонга совчиликка боришга ҳадиксирайди. Чунки, жамиятдошлар ўз эътиқодига содиқ бўлмаган, субутсиз, ўзлари учун фикран ва қалбан бегона бўлган инсон билан муносабатда бўлишни истамайди. Fайридин инсонга мехр кўрсатиб, у билан яқин муносабат қилишлари мумкин. Аммо, ғайридиннинг ўз динига содиқлиги, ўзга динга ҳурмат билан қараши уларда ишонч ҳиссининг пайдо бўлишига замин яратади. Эътиқодини ўзгартириб, “кўпнинг ёмони” бўлган инсондан ким манфаат кўради. Бугунги глобаллашган бир даврда бемалол айтиш мумкинки, албатта кқора кучлар! Эътиқодсиз, бировнинг бошқаришига моил, субутсиз инсон “зомбилар армияси”нинг тайёр лашкаридир. Унинг учун ота-она ёки яқинларининг шаъни, аждодлар хотираси, миллатининг буюк ўтмиши сариқчақачалик ҳам аҳамият касб этмайди. Улар миссионерликни касб этиб, маълум бир нотинчликлар, хунрезликлар ортидан даромад кўрадиган ғаламисларнинг буйруғини бажариб, алдовларига учган маънавий бетоб инсонлар. Бундай ҳасталикни даволашда эса албатта, жамиятнинг зиёли вакиллари, кўпни кўрган ва ҳаётий тажрибасига эга инсонлари, диний билимлари юқори бўлган жонкуяр муҳим аҳамият касб этади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, миссионерлар тузоғига тушган гумрохни тўғри йўлга солиш узоқ вақтни талаб этади. Аммо, бошқаларнинг мана шундай қисматни танлашига қарши курашиш касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул деганларидек истиқболли самара беради. Ота-оналардан бу ўринда фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, уларнинг орзу ва истаклари, қалблари билан ошно бўлиш тақозо этилади. Зотан, маънавий қадриятлар жахолатга қарши курашишнинг асосий қуролидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили ўринбосари Абдусалом Фатуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here