Фарзанд кўрган ота зиммасида, агар қодир бўлса ақиқа қилиш бурчи бор. Ақиқа ҳам боланинг ота-онадаги ҳақи саналади. Жонлиқ сўйиб зиёфат қилинганда, қариндошлар ва оиланинг энг яқинлари жам бўлади. Борди-келди ришталари мустаҳкамланади. Фарзанд ҳаққига дуолар бўлади. Ақиқанинг фарзанд туғилганининг еттинчи, ўн тўрт ва йигирма биринчи кунлари қилингани мустахабдир имкони бўлмаса, кечиктириш ҳам мумкин. Аллоҳ таоло марҳамат қилади ва динда сизларга бирорхараж (қийинчлик) қилмади (ҳаж сураси 78 оят)
Ақиқа луғатда “ёрмоқ” маъносини англатиб, аслида янги туғилган боланинг сочига нисбатан қўлланган. Шаърий истилоҳда эса: “Ақиқа-ният ва махсус шартлар билан, Аллоҳ таолога шукр сифатида, фарзанд номидан сўйилган жонлиқдир”.
Шаърий таълимотларда таваллудининг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумушдан садақа қилмоқ тавсия қилинади. Соғ бошдан ажратиб олинганлиги учун бу маросим учун бу маросим “ақиқа” дейилади ўша муносабати ила сўйиладиган қўй ҳам “ақиқа” дейилади.
Ақиқани расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васалламнинг) ўзлари қилганлар. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в) Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳу)ларга биттадан қўчқор сўйиб, ақиқа қилдилар ( сунан эгалари ривоят қилишган).
Имон Ҳасан билан укалари имон Ҳусайннинг ораларида ўн бир ой фарқ бўлган.
Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага, албатта иккита қўй сўйиб, ақиқа қилиш шарт эмаслиги, битта қўй сўйса ҳам бўлавериши келиб чиқмоқда. Чунки росулуллоҳ (с.а.в)нинг ўз набираларига биттадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.
Салмон ибн Омир Зоббий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Росуллуллоҳ (с.а.в) “Фарзандга ақиқа қилиш бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг дедилар (бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган). Ҳадисдан бу жумла “янги туғилган боланинг ақиқаси ўзи билан” деб тушунилади. Яъни ҳар бир янги туғилган болага ақиқа лозим, деганидир.
Умму қурз ал-каъбийя (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в) ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй қиз болага бир қўй дедилар (тўртовлари ва Ахмад ривоят қилган).
Албатта бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ходиса. Фақат доимий такрорланиб турганлиги учун унга аҳамият берилмади холос. Бўлмаса бир боланинг эсон-омон онаси ҳам соғ-саломат қолиб, туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аъзонинг қўшилиши онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча ҳайр-садақа қилинса, шунча оз.
“Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй яъни янги туғилган фарзанд ўғил боала бўлса унинг ақиқасига бир-бирига ўхшаш икки қўй сўймоқ керак бўлади”
“қиз болага бир қўй”
Уламоларимиз: қиз болага бир қўй сўйиб ақиқа қилиш қизнинг шаънини пастлатиш учун эмас, балки келажакда ота-онаси унга сеп ва бўлажак оиласи учун жихозлар қилиб бериши ҳисобга олингани учундир дедилар.
Шу билан бирга, ўғил болага ҳам битта қўй сўйиш кўпроқ жорий бўлган. Аввал кўриб ўтганимиздек росулуллоҳ (с.а.в)нинг ўзлари ҳам набиралари имом ҳасан ва имом хусанй ва имом хусайн (розияллоҳу анҳу)ларга биттадан қўй сўйганлар. Шунинг учун ўғил болага битта қўй сўйганлар бу ҳадис билан танишиб ҳайрон бўлмасликлари керак.
Ақиқа маросими учун сўйиладиган мол қурбонликка сўйиладиган молларга ўхшаб бенуқсон бўлиши, соғлом бақувват аъзолари бут бўлиши лозим.
Ақиқага сўйиладиган хайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса, яхши бўлади. Пишириб одамларни чорлаб, уларга зиёфат бериш ҳам яхши.
Аллоҳ таоло жонажон юртимиздаги барча ёш авлодимизни ўз панохида асрасин ва келажакда етук инсон бўлиб Ватанимиз ва Ислом динимизга хизмат қиладиган инсонлар бўлишларини Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Анвар қори Турсуновнинг “Инсон мукаррам зот” китобидан фойдаланди.
Сариосиё туман “Хожи Абдурауф
Ансорий” жомеъ масжид имом-хатиби

А. Нуриддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here