Ислом дини инсонларни эзгу ва хайрли ишлар килишга чорлайди хамда мусулмон кишини хар тамонлама етук баркамол гўзал ахлокли етимларга бева бечораларга ғамхўр бўлишга уларга инфок эхсон қилишга ва маънавий кўмак беришга буюриб хар кандай ёмон ишдан гина адоват зулмдан ўзгалар хаққини нохақ ейишдан хасад ва хасисликдан қайтаради. Том маънода мен мусулмонман деган кишини комил инсон бўлишга ундайди. Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий бобомиз бир рубоийсида комил инсонни нихоят гўзал тарзда қуйдагича ифода этади:
Камол эт касбким дунё уйидин Сенга фарз ўлмагай ғамнок чиқмақ Жахондин нотамом ўтмак баайних
Эрур хаммомдин нопок чиқмақ
Яъни комил инсон бўл, чунки сенга бу дунё уйидин ғам ва пушаймонлик билан чиқмоқ буюрилмаган. Жахондан комилликка етмай ўтмок бамисоли хаммомга кириб ундан нопок чиқишга ўхшайди: дея таъриф этганлар. Буюк ва мукаммал динимиз таълимотига кўра етимларни ўз қарамоғига олиш уларга рухий, жисмоний, маънавий ва моддий кумак бериб ота- онаси йўқлигини билдирмаслик Аллох наздида энг севимли амаллардан хисобланади.Етимларга ғамхўрлик қилиш тўгрисида Аллох шундай мархамат қилади:
«Етимни хақорат-тахқир қилманг» («Ваз-зуха».9) Хар ишда ўзининг гўзал хулклари билан барчага ўрнак бўлган зот Пайғамбаримиз с.а.в. «Мен хам етим эдим қаерда етим болани кўриб колсанглар, уни эркалатиб бошини силанг, шунда қалбингиз юмшайди », дер едилар. Яна бир хадисларида «Ким Аллох ризолиги учун етимни бошини силаса, унинг сочлари қадар савоб ёзилади ». деганлар.
Абу Хурайра (р.а.)дан ривоят қилинган хадисда Росулуллох с.а.в. «Бева ва мискинларга ёрдам берувчи киши гўё Аллох йўлида жиход килувчи ёки кечалари ибодат қилувчи кундузлари рўза тутувчи билан баробардур деганлар.
Яна бир хадиси шарифларида Росулуллох с.а.в Аллохга енг севимли амаллар фарз ибодадлардан кейин мўъмин кишининг қалбига хурсандчилик олиб кириш деганлар. Бapчaлapимизгa бева бечоралар мискинлар етим-есирлар кўнгилини олиш хурсанд қилиш Аллохга севимли амалларимизни кўпайтириш хожатларимизни равон бўлиши калбимизни юмшоқ бўлиши ва мусулмон учун енг олий мукофот жаннат насиб бўлсин. Зеро Расулуллох с.а.в. «қалбинг мулойим хожатинг равон бўлишини хохлайсанми? Хохласанг етимларга мехрибон бўл, уларни бошини сила ўз таомингдан уларга едир шунда калбинг юмшаб хожатинг равон бўлур». « мусулмонлар орасида етимни ўз қарамоғига олган банда агар Аллохга ширк келтрмаган бўлса, Аллох уни албатта, жаннатига киритади ». деганлар. Барчаларимизга Аллохнинг олий мукофоти жаннат насиб этсин. (омин).

Кумкургон туманидаги «Мухторхон хожи»
жоьме масжиди имом хатиби

Зокирхон Омонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here