Хозирги кунда гиёҳвандлик балоси инсоният хаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Гиёҳвандлик Аллоҳ таоло инсониятга ато этган жон, жисм ва ақл неъматининг заволига сабабдур. Бежизга уни аср вабоси деб сифатламаган. Бунга қарши курашда олиб бориладиган ишлардан бири тарғиботдир. Бу ишларда эса мусулмонлар доимо пешқадам бўлиши лозим. Чунки аср вабоси бўлган гиёҳвандлик юртимиздаги ёшларни орасида кўпайиши ташвишли холатдир.
Маълумки муқаддас ислом дини бешта нарса химояси учун ахкомларини нозил қилган. Яъни Дини, Жони, Ақли, Моли ва Насаби химояси учун. Гиёҳвандлик инсон ақлига таъсир қилгани учун динимизда шаръан харом қилинган. Уломоларимиз фикрига кўра “Гиёҳвандлик билан шуғулланган ва шу йўл орқали мол тўплаган кишининг намози қабул бўлмайди, садақаси хайрли ишлар учун қабул қилинмайди” деб фатво берганлар. Қуръон-каримда Аллоҳ таоло бу иллитни чиройли услуб билан ислоҳ қилган. Ояти карималарда маст қиладиган барча нарсаларни хамр деб номлаган. Умми Салама (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в) дан ривоят қилган хадисда “Хар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсалар истеъмолидан қайтарганлар” деб мархамат қилган. Мавзуни ёритишда қуръон каримда келган услуб билан танишамиз. Имом Термизий, Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилади: “Абу Убайда, Абу Талха ва Убай ибн Каъблар хурмодан қилинган хамрни ичиб ўтирар эди, мен эса хамр қуйиб берардим. Бир киши келиб Ароқ харом бўлганлигини айтди, шунда Абу Талха тур ўрнингдан эй Анас ароқни тўкиб ташла деди, мен эса уни тўкиб ташладим” деганлар. Сахобаларнинг бирон шариат амрни бажаришдаги холати шундай эдилар Бугун бизнинг даъватимиз, тарғиботимиз самарасининг озлиги ихлосимиз йўқлиги ва эътиқодимизнинг камлигидан. Хамр сўзи арабча сўз бўлиб “ўраб олмоқ” деган маъносида бўлиб, инсон ақлини ўраб олиш тушинилади. Аллоҳ таоло Моида сураси 90-92 оятларида “ Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизни адоват ва ёмон кўришликни солишни хамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни ҳоҳлайди. Энди тўхтарсизлар? Аллоҳга итоат қилинг ва расулига итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадигапн бўлсангиз, билингки Расулимиз вазифаси аниқ етказиш халос” деб мархамат қилган. Бу ояти карима Ухуд жангидан сўнг 3 хижрий санада мадинаи мунавварада қуръон карим оятлари нозил бўлиб бошландан 16 йилдан сўнгра нозил қилинди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қандай услуб билан уларни шу даражага олиб чиқдики мадини-мунаввара кўчаларида ароқни тўка бошлади. Буни тушуниш учун тарихдан бир мисол келдирамиз. Расулуллоҳ (с.а.в.) оятларни етқазар эди ва оҳирида қатъийлик билан кесиб қўйди. 11 ярим йил мобайнида нозил бўлган оятлар тавҳид (якка худолик) учун эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хадисларида “Хар бир маст қиладиган нарса хамрдир. Хар бир маст қиладиган нарса харомдир” деганлар, бошқа хадисларида “Аллоҳ таоло хамрни лаънатлади” деб мархамат қилганлар. Биз бугун Аллоҳ буюргандай услубдан фойдалансак. Яъни қуръон карим ва хадису шариф орқали, иймон эътиқод орқали бу балога қарши курашсак самара беради.
Тарихий маълумотга кўра гиёхвандлик 13 асрда мўғиллар истеълоси чоғида кўплаб ўлкаларга тарқалган. Хозирда бу инсонларга хар томонлама зарар беришини ғарб ва шарқ тиббиёт мутахасислари тасдиқламақди. Имом Бухорий Нўъман ибн Башир (р.а) дан ривоят қилган хадисда; “Бизнинг хаётимиз кема мисоли, кема икки қават, паст қаватидагилар сув олиш учун тепадан ўтарди. Шунда улар юқоридагиларни безовда қилмайлик деб ўзининг қаватидан кемани тешиб сув олишни гаплашади. Тепадагилар шунга бепарво бўлса хамма халок бўлади. Тепадагилар огоҳлантирса пастдагиларни кемани тешишига йўл қўймаса хамма нажот топади”. Гиёҳвандликга қарши курашда ёшларга бу одатларнинг зарари ва келажак кулфатлари хақида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борсак натижага эришамиз. Парвардигоримиз харом қилган зарарли иллат ва қусурлардан четда бўлишимизни насиб айласин.

Жарқўрғон туман “Исломобод”
жомеъ масжиди
имом хатиби А.Халилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here