Ер. Ер шари. Ер курраси. Ер юзи. Ер сайёраси деган атамалар билан биз инсонлар яшаётгаи беқиёс маскаи аталади, Хўш шу ҳакда нималарни биламиз ? Ер качон яралган, унда нималар бор ? Унинг структураси қандай ? Ерда одамзод қачон бино бўлган ? Ер кимники ? Унинг ҳам эгаси борми ? Ана шуидай бир дунё муоммалар, фаразлар, гипотезалар, ечимсиз масалалар, ечилгани ҳам аниқмас, тахмин, микроскопда аииқланган. Ана шундай ажойиб ва ғаройиботлар ҳақида фикри ожизимизча тафаккур юритамиз.
Тўғри, одамзод пайдо бўлгандан бери аввал ўзининг яралишини, кейин ён — атрофидаги ранг -баранг дунёга, тепасидаги кенг бўшлиққа, ер, ҳаво, сув, баланд тоғлар, уммон ва денгизлар, шамол, бўрон, иссиқлик, совуклик, ҳайвонот, иаботат, жамодат, инс — жинс, ўн саккиз минг олам дегани, аслида оламлар нечта ! Ўзи кўм -кўк, узоқдан кўринган тепамиздаги нима у ? Бўшлиқми, унинг сарҳади қаерда ? Осмон аталмиш жой — жойми ё бўшлиқми ? Ундаги кичик -кичик милтиллаб турган нурларми, нима у ? Йирик нур сочиб турганлари канақа нарса ? Сомон тўкилиб, сочилиб кетган жой поёнсиз чўлми, йўлми, саҳроми ? Борингки, қадимда аждодларимиз олим -у алломаларимиз ана шундай сирли оламга кўз тикиб, кизиқиб келгаилар.
Бу қизикдан -қизиқ олам турфалиги бугунги умумбашарий муаммолар тизимига киради. Буюк мутафаккирларимиз дунёни ўрганишда ўз даврига хос йўналишларда юксак ишларни амалга оширганлар. Шарқ ва ғарбнинг Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад ал- Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Галилео Галилей, Жордиио Буруно, Леонардо да Виичи… эҳ,ҳе бундай улуғ даҳолар рўйҳатини тизгинсиз келтириш мумкин.
Улуғларимиз -дунё олимлари дуиёвий кашфиётларни амалга оширганлар. Бу геодезия, тупроқшунослик, астраномия, астрология, астработаника, астрабиология, астрафизика фанларида ёрқин ёритилган.
Ушбу қораламада Ер сайёраси ҳақида тарихий- илмий манбаларга таянган ҳолда ер тўғрисидаги илмий назарий рақамларни истисносиз ёзишга ҳақлимиз. Демак, ер шари шаклида яъни думалоқ. У бир иеча миллион йиллар муқаддам қуёшда турли газлар қизиб кучли босимда портлаб бўлиииб, унинг юзасидаги чанг -ғуборлардан ташкил топған. У кўп йиллар жизғанак бўлиб куйиб ётиб, табиатнинғ қонун -коидаларига асосан бугунги ҳолатига келган. Бу тўғрида айрим олимлар Ер юзаси бутунлай сувлиқдан иборат бўлган. Узоқ йиллар ўтиши оқибатида сув тагидаги чўкиндилар қизишиб ўзаро реакцияга кириб портлашлар содир этган. Бу вулқонлар беҳад ҳайбатли бўлганлигининг сўнгида тоғлар, чўққилар ҳосил бўлган дейилади. Сув эса емирилиб кетган ўйиқларга оқиб ёки лойқали сувлар силжиб қўллар ва уммонлар ҳосил бўлганлигини фараз қиладилар. Қандай бўлсада ҳозирги тирик мавжудот яшаб турган сайёрамиз вужудга келган ва қуёш системасидаги катта сайёралардан бири бўлиб қолган.
Ериинг шар шаклида эканлиги Ўрта Осиёда 3000 йил муқаддам аниқланган. Сув, балик, ҳўкиз шоҳлари кўтариб турибди деган гаплар ҳурофат. Овомликдир. Ер юзасининг умумий майдони 510 миллион квадрат километр унинг оғирлиги жами 5. 976 секстриллион тонпадан ортиқ. Шу ракамнипг изидан 21 та нол ёзамиз. 5. 976 000 000 000 000 000 000 000. ернинг умумий вазни ана шу рақамдаги еонга тенг. Бир тасаввур килиб кўринг -а, ақлингиз шошади.
Ернинг экватори 41 минг километрдан ошиқ. Меридиани эса ернинг жанубий, ва шимолий қутбларини бириктириб кесиб ўтувчи текислик ярим айлана, фазовий чизик. Ер қуёшдан 1. 297. 000 000 марта кичик. Оралиқ масофаси 149 миллион 600 минг километр. Аиа шунча километрлик масофадан қуёш нури еримизга 8 дақиқада етиб келади. ( нур тезлиги 300 км/ сек ) Бир тасаввур қилиб кўринг — нуқтадан ўқувчи. Қуёшдан келаётган нурнинг 50 % йўлда бошқа еайёра, метериод ва бошқа ҳар хил томонга сарфланади.
Ер юзи ва сув ичида 150 миллиондан ортиқ турдаги махлуқот ва мавжудот яшайди. Ана шунча тирик жонни ва инс -жинсларни жисмонан нормал боқиш учун ва уни егулик билан таъмин этишга канчалаб набодат олами зарурлигини ҳам ҳисоб -китоб қилмоқ лозим.
Ерда инсон бундан 2 миллион йил олдин бино бўлган. Аммо айрим олимлар бир миллион йил олдин дейишган. Одамзотнинг энг олдинги нусхалари Ўрта Осиё минтакасида пайдо бўлган. Чунки бу тарафларда иқлим мўътадил. Шунииг учун одамзоднннг илк намуналари шу томонда яралгандир
Тоғлар, дарёлар, уммонлар, денгизлар, кўллар буларнинг табиий ҳолати, улардаги тирик организмлар, бўрон, довул, шамол, ернинг силкиниш ер кимиллаши, вулқонлар отилиши. Буларнииг ҳаммаси бепаён тилсимот ва ғаройиботларга бойлигини тақазо этади. Ер оети ва устидаги бойликларимиз инсон бахти -саодати учуи яратганнинг марҳаматилилигини ҳис эгмоқ керак.
Ана шундай улкан бойликни ўзида мужассамлантирган улкан оғирликка эга сайёрамиз зангори бўшлиқда муаллақ туради.
Ер сайёраси Қуёшдан узоқлиги жиҳатдан Меркурий ва Внерадан кейин учинчи , ҳажми, массаси жиҳатдан Юпитер, Сатурин, Нептундан кейин бешинчи ўринда. Ер куёш атрофида, юзасидаги газ, чанг ва ҳар хил кимёвий элемеитларнинг гравитацион конденсатланиш ( бир -бирига қўшилиши -шу сабабли портлаш ) йўли билан 4, 7 миллиард йил олдин пайдо бўлган. Унда жисмларнинг пайдо бўлганинга 4, 5 миллиард йил. бўлган. 6 та катта материк ва кўпдан кўн ороллардаи иборат. Ушбу материкларни 4 та йирик океан, бир қаича денгизлар, юқсак тоғлар ажратиб туради. Ернииг энг баланд нуқтаси Ҳимолай тоғидаги Жомулинга ( Эвфрест ) чўққиси, баландлиги 8848 метр. Энг чуқур нуқтаси Тиич океанидаги Мариаиа сув ости ботиғи унинг чуқурлиги 11022 метр шулар орасидаги масофа 19870 метр. Ернинг қуёш атрофида айланиш орбитаси бўйлаб юриш ўқи фазода доимий йўиалишни сақлайди. Бу йил фаслларини ҳосил қилади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида қун ва тун ҳосил бўлади. Бир марта айланиш сутка дейилади. ( Бундан 500 миллионйил олдин сутка 20, 8 соат бўлган ) Ер пўсти деб аталувчи қатлами 30 қм. Унинг остидаги ер мантияси 2900 км чуқурликгача боради. Ундан пастда 5500 қилометрли чуқур.ииқда суюқтупроқ ядро жойлашган. Маркази диаметри 1500 қм чамасидаги қаттцқ Субьядро ётади.
Ер юзасининг катта кеиглигиии дунё океани эгаллаган 361, 1 миллион км.кв. ёки ( 70, 8 % )ни сувлик, 149, 1 милн. км квадрат ёки ( 29, 2 % )ни қуруқлик
зашкил этган. Тинч океани ороллари океания деб аталади. Ернинг қуёш атрофида айланиш даври йил дейилади. У 365, 242 қун -тундан иборатлиги ўртача қуёш суткасн дейилади.
Ер ҳақида қадим -қадимдаи аждодларимиз бош қотириб, уни ўрганишган. Милоддан аввалги 4 асрда Аристотель бириичи бўлиб ериинг шар шаклида эканлиғини далиллаб бсрган. Яна милоддан аввалги 6 асрда Пифагор, Анаксимаидир, 7 асрда Фалес, эрамизнииг 16 асрига келиб поляк астриоми Н. Копериинк, 1677 йилга келиб И. Ньютон, 17 асрда Немис астрановити И. Кеплар сингари олимлар ер сайёрасини илмий нуқтаий назардан ўрганишди ва натижаларини афқор оммага эьлои қилдилар. Юртимиз олимлари Муҳаммад ал -Хоразмий, Аҳмад ал -Фарғоний, Абу Райҳон Берунийлар ернинг экватор, меридиани, диаметрларини ҳисоблаб ва унинг шар шақлидалигини атрофлича ўрганиб астраномия фанига катта ҳисса киритишганлар.
Ер юзида аҳоли сони янги эра бошида 200 миллион, 1000 -чи йилда»!’ 275 миллион, 17 асрда 500 миллиои, 1950 йилга келиб 2,5 миллиард, 1970 йилда 3, 6 миллиард, 2000 йилга келиб 6 миллиард ва ниҳоят ҳозирги кунда эса 7, 4 миллиард кишини ташкил этади.
1990 йили Б.М.Т. томонидан ҳар йили 22 апрель халқаро ер сайёраси куни деб эьлон килшпган. Бу сана ҳар йили дунё миқёсида кенг иишонланади. Юқорида эслатилгандек 150 миллион махлуқот, мавжудоти, инс ва жинсни тириклигини тамиилашдек буюк бажарувчиси бошқарган она сайёрамизни қадрига етиб, унинг эқологик ҳолатини доим намунали сақлайлик. Еримизда янада ятшил сайёра этиш учун наботат оламини кенг ривожлантирайлнк. Йўл, кўча, ёнларини манзарали дарахт, гулларга буркайлик. Хиёбон, аллея, боғ -роғ, ўрмон яратайлик. Атмосферани тоза, покиза сақлайлик. Оби ҳавомиз қанча мусаффо бўлса, инсон шунга юқори даражада соғлом ва бардавом бўлади.
ОЛИМ САМАДОВ
Қизириқ туман “Мулла Останақул” жоме масжиди имом хатиби