Аллоҳ таоло бутун инсониятни яратиб, уларни эркак ва аёлга ажратди. Ер юзида тартиб ва интизом қарор топишини эса, айнан мазкур икки жинсга бевосита боғлади. Одам атони яратиб, Ўз ишларида чевар булган Раббимиз, ерда инсониятучун нима фойдаю нима зарар эканини билган ҳолда унга Момо ҳавони жуфт қилиб берди. Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини курсатган вазифаларни адо этмоғи лозим булади. Улар ичида энг мухимлари қуйидагилар:
- Эрининг ҳурматини жойига қуйиб, унга итоат қилади.
- Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
- Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳдан сақлайди.
- Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
- Эрини бехудага ғaзaблaнтиpмaйди.
- Барча ишларида эридан рухсат олади.
Эрнинг аёлига нафақа қилиши, бошқа хайр-эҳсонлардан ҳам кура афзалроқ саналади. Эрнинг аёлига асоссиз равишда ҳали уни, ҳали буни таъқиқлашиданкўра уларга шариат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, яхши муомалада бўлишлари талаб қилинган.
Хозирги вақтда тинч, аҳил, иноқ ва фарзанд тарбиясига катта аҳамият билан ёндашган оилалар бирталай надоматлар бўлсинки гуруч курмаксиз бўлмаганидек, хаётнинг аччиқларига бардош бермаётган баъзи оилалар ҳам учраб турибди. Бундай холат ва муҳит фарзанд тарбиясига албатта салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.
Агарда шариат кўрсатмасига эр ҳам аёл ҳам амал қилса оилавий ажримлар, келишмовчиликлар сони кескин камайиб борар эди.
Мўзработ туман бош имом хатиби Б.Қосимов