Жорий йилнинг 9-феврал куни Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган 111 та жоме масжид имом-хатиблари ва имом ноиблари иштирокида вилоят бош имом-хатиби А.Сайфидинов бошчилигида навбатдан ташқари мажлис ташкил этилди.
Унда А.Сайфидинов томонидан иштирокчилар эътиборига уларнинг меҳнат фаолиятларига доир вазифалари юзасидан масъулият ҳиссини янада ошириш, аниқланган мавжуд камчиликлар ҳамда уларни ислоҳ қилиш масалаларида қатор кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, барча ходимлар ўз зиммаларидаги вазифаларини аниқ, мақсадли ва режали тарзда белгилаб олдилар.
Мажлис Термиз шахридаги “Хаким Термизий” жоме масжидида ўтказилди.