Кейинги  вақтларда  одам  савдоси  бутун  дунёни  ташвишга  солаётган  жиноятлардан  бирига  айланди.  Одамлар  меҳнатидан  фойдаланиш,  уларга  нисбатан  шафқатсиз  муносабатда  бўлиш  ва  уларнинг  азоби  эвазига  фойда  олиш – мазкур  жиноятни  ягона  мақсади ҳисобланади.

Афсуски, биринчи навбатда аёллар ва йигитлар жиноятларнинг нишонига айланмоқдалар. Одам савдоси билан шуғулланувчилар куч, фирибгарлик, мажбурлаш ва бошқа жиноий воситалардан  фойдаланган ҳолда  зиф, ҳимояга муҳтожларни  ўз  домларига илинтиришади.

Жабрланувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилиниб ,  янада фожиалиси  шундаки  тушуниб етмаган содда аёлларимизни  маблағ эвазига чет элларга сотиб юбормоқдалар. Мазкур  турдаги жиноятлар билан шуғулланувчи шахслар ўзларининг кирдикорларини  яшириш  мақсадида  бундай  савдонинг қурбонига  айланаётган  шахсларни имкон қадар эътибордан четга тутишга ҳаракат  қилиб,  аввало одамларни  ноқонуний  йуллар  билан хорижга олиб чиқишга, паспорт ва шахсий хужжатларни  қалбакилаштиришга урунишади.

Масаланинг яна бир жихати шундаки,  бу савдонинг қурбонлари ўзлари ҳақидаги маълумотларнинг ошкор бўлиши ёки ўзининг  ноқонуний  хорижга чиққанлиги  фош  бўлишидан чўчиб,  ҳуқуқни муҳофаза  қилувчи органларга  мурожат этмайдилар.  Бу эса одам савдоси билан  шуғулланувчи  шахсларнинг жавобгарликдан  қутулиб қолишларига  ҳамда жиноий фаолиятини давом  этиришларига  шароит  яратади. Қолаверса  ушбу иллатнинг олдини олишга   фақат фуқароларнинг хуқуқий  маданиятини ошириш йули билангина эришиш мумкунлигни  асло унутмаслигимиз керак.

Бу каби холатларни учраб туришига асосий сабаб айрим аёлларнинг ўз ҳуқуқларини билмасликларида. Юқорида  айтилгандек хорижда ишлашни хохловчилар учун  республикамизда  тегишли тартиб қоида жорий этилган. Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги хузуридаги  Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ушбу фаолият билан шуғулланади ва ҳар бир шахс  шу масалага оид саволларга жавоб олишлари мумкин.

Шундай экан  жаннатмакон Ўзбекистондек юртда яшаётган ҳар бир фуқаро одам савдосини олдини олишда, ҳалқимз фуқароларини кўр – кўрона алданиб қолмаслиги борасида ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор.

Азизлар алданиб қолишдан эхтиёт бўлинг!

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here