Исломда аёллар атамасини дунё тамаддуни маданиятига қўшган хам бизнинг муқаддас динимиз. Чунки Ислом дини зухур бўлгунга қадар, аёллар хуқуқи деган нарса бўлмаган. Хаттоки аёллар инсон сифатида, бирон бир нарса сифатида хам кўрилмаган. Бу хақда  Хазрати Умар (р.а) эслатмаларида “Аллоҳга қасамки аёллар хақида қуръон-карим оятлари нозил бўлгунга қадар биз уларни бирон нарса деб атамасдик” деганлар. Дунё тарихидан биламизки арабларда жоҳилият даврида аёлларга мерос берилмаган, қиз болаларни тириклай кўмишган, эри ўлган аёлларни мерос сифатида эрининг қариндошларига берган ва хаказо. Аёллар жоҳилият даврининг қурбони бўлишган. Дини ислом зухр бўлиб аёлларнинг  инсон сифатида хуқуқлари тикланди. Қуръон-каримнинг Таквир  сураси 8-9 ояти нозил бўлиб  “Тириклай кўмилган қизлардан  Аллоҳ таоло сўрайди қиёмат кунида нима айбларинг бор эди кўмилдиларинг” деб мархамат қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в) “Кўп фарзандларнинг қиз бўлиши ёки аввалга фарзандларнинг қиз бўлишлиги ўша аёлнинг барокатли эканидан далолат” деганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ  (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в) дан ривоят қилган хадисда “Кимнинг учта қизи бўлса уларни жойласа, кифоясини қилса, уларга рахм шавқат қилса ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади дедилар. Шунда қавмнинг ичидан бир киши Ё Расулуллоҳ (с.а.в) агар иккита бўлсачи деб сўради, шунда у зот агар иккита бўлса хам ” деганлар. Шуаро  сураси 49-50 оятида  “Осмонлар ва ер Аллоҳ таолонинг мулкидир. У ўз хохлаган нарсани яратур. Ўзи хохлаган кишига қизларни ҳадя этар ва ўзи хохлаган кишига ўғилларин ҳадя этар. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар хадя  қилур ва ўзи хохлаган кишини туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта у билувчи ва қодир зотдир ” деб мархамат қилди. Қуръон-каримда ўғил қизлар аралаш зикр қилинганда қиз боланинг аввал зикр қилиниши динимизнинг аёларни қадрлаб, уларнинг хуқуқларига нақадар  эътибор билан қараганини кўрсатади. Шунинг учун Аллоҳ таоло қуръон-каримда бутун бошли катта сурани “Аёллар”  номи билан атади. Ёки “Мужодала” яъни (тортишув) сурасини Расулуллоҳ (с.а.в) билан тортишган аёл номи билан номлади.

Нисо  сураси 7- оятида  “Ота она қолдирган молу мулкдан эркакларга насиба бор. Аёлларга хам худди шундай насиба бор. Бу насиба оз бўлсин кўп бўлсин Аллоҳ таолонинг фарз қилган насибасидир ” деганлар. Бу оят орқали динимизда эркак билан аёл баробар мерос олишлиги хақида сўз кетмоқда. Динимиз белгилаб берган хаёт хаққи, хуррият, эътиқод эркинлиги, фикр ва сўз эркинлиги, таълим олиш, мулкчилик, ва хакозоларда аёллар эркаклар билан баробар хақга эгадур. Эркак ва аёл хаққи ёки тенг хуқуқлилик  тушунчаси динимизда қуйдагича таърифланади. Аёл кишини ўзига хос ишда қобилиятли қилган зот Аллоҳ таолодир. Шунинг учун аёлларга хос ишларда эркаклардан хуқуқи баланд бўлади. Эркакларга хос ишларда эркакларнинг хуқуқи аёллардан баланд бўлиши керак. Иккисига баробар ишларда динимиз уларнинг хуқуқини тенг қилиб қўйган. Жумладан Ахзоб сураси 35-оятида   “Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эр ва итоатли аёллар, ростгўй эр ва ростгўй аёллар, сабрли эр ва сабрли аёллар, тавоъзули камтар эр ва тавоъзули камтар аёллар, садақа қилувчи эр ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эр ва рўза тутувчи аёллар, авратини харомдан сақловчи эр ва авратини харомдан сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эр ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофатни яъни жаннатни тайёрлаб қўйгандир” деб мархамат қилди. Биз қисман бўлса-да тарихдан билдик жохилият даврида дин бўлмаса инсонлар нимага қодир бўлишини. Дунёда хотин қизлар хуқуқини химоя қилувчи декларатция ташкил этилганига 50 йилдан ошди. Лекин дини ислом 15 асрдан буён аёллар хуқуқини ўз химоясига олиб келган. Аёлларнинг сиёсий майдондаги ўрни хақида Абу Давуд ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) “Умми Хоний бинту Абу Толибга сен кимни химоянга олган бўлсан биз уни химоямизга олдик.  Сен кимга омонлик берсан биз уни ўз омонлигимизга олдик” деганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в) хижратнинг 6-йили 1400 сахаба билан Макка шахрига хаж қилиш учун келганларида Худайбия деган жойда мушриклар билан сулҳ туздилар. Сафарда хамроҳ бўлган Умми Салама онамиз донолиги туфайли бутун бошли уммат халокатдан қутилиб қолгани сийрат китобларида эсга молинади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч . халқимизни фаравон бўлишини насиб этсин.  Аёл-қизларимизни шариатимизда кўрсатилганидек, эъзозлашимизда Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин.

“Исломобод” жомеъ масжиди имом хатиби    А.Халилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here