Англиялик 40 ёшли Фарид Азиз Файёзи Лондондан Маккагача пиёда боришга қарор қилган. Унинг мақсади – одамларга исломнинг чиндан ҳам тинчлик дини эканини кўрсатиш, дея хабар беради Islam.ru.
Манчестерда яшайдиган ва дизайнерлик билан шуғулланадиган Фарид ўз лойиҳасини “Тинчлик учун юриш” деб атади. Аввалига у ҳажга велосипедда бормоқчи эди, лекин бу фикридан воз кечди.
“Мен 2019 йилнинг 3 ноябрида йўлга чиққанман. Авваллари нуқул самолётдан фойдаланганман, яхши меҳмонхоналарда қолганман. Бундай ишга қўл ураман деб ҳеч ўйламагандим”, – дейди у.
У Истанбулгача 4000 километр йўл босди, яна қарийб 2700 километр юриши керак. Фарид Туркиядан Иорданияга самолётда боришига тўғри келади, чунки Сурия ва Ироқда жанговар ҳаракатларга дуч келиб қолишни истамайди.