18-20 август кунлари зиёратчилар Шербод туманидаги “Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий” зиёратгоҳида йиғилиб, у ерда зиёратчиларга мутахассислар томонидан, Ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этиш, бу борадаги тартиб-қоидалар, шунингдек, сафар талаблари хусусида тушунтириш берилди.

Зиёратчиларни сафарга кузатиш мақсадида яратилган шарт-шароитлар ниҳоятда аъло даражада бажарилган. Зиёратчиларимиз “Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий” зиёратгоҳидаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини кўриб юртимиз ва халқимиз учун тинчлигимиз абадий, мустаҳкам халқимиз доимо фаровон ҳаёт кечиришларини сўраб дуолар қилдилар.

Шундан сўнг, “Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий” зиёратгоҳи ошхонасида зиёратчилар учун дастурхон ёзилиб, ош берилди. Зиёратчилар тушликдан сўнг, Имом Термизий бобомизнинг қабрларини зиёрат қилиб Ҳаж сафарига учиб кетишлик учун автобусларда Қашқадарё вилоятига кузатиб қўйилди.

Сурхондарё вилоятидан 407 нафар зиёратчилар 19-21 август кунлари муборак ҳаж сафарига жўнаб кетдилар, ва Саудия Арабистонидаги Мадина шаҳрига бориб тушдилар.

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here