Умра ҳам ибодатдир
Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва шукроналар бўлсинки, ватанимиз Мустақилликка эришгандан сўнг юртимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилгани каби ота-боболаримиз орзу қилиб армонда ўтган Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиш эди. Мустақилликдан олдин собиқ иттифоқ бўйича 25 киши Ўзбекистондан атига 3 ёки 5 киши борган бўлса, бу йил Ҳаж сафарига 7200 киши Умра ибодатига эса 6000 дан ортиқ юртдошларимиз зиёратга боришликка муяссар бўлмоқда. Биргина бизнинг вилоятимиздан Умра 2017-йил сафарига (баҳор ва Рамазон ойларида) 290 нафар фуқаро, 6 нафар гуруҳ раҳбарлари боришлиги режалаштирилган.
Умра зиёратига бораётган Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида “Мавадда-Нур” ва Макка шаҳрида эса “Аброж-ал Кисва” меҳмонхонларида жойлашадилар, мехмонхоналарда зиёратчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилган унда зиёратчиларга мўлжалланган ошхона, эркак ва аёллар учун алоҳида масжид, тиббиёт хонаси, мавжуд бўлиб, меҳмонхона фақат Ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат килади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Албатта у (Умра) унинг (Хажнинг) Аллоҳнинг китобидаги дугонасидир. Ҳаж ва Умра ни батамом қилинг” деди. Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Умрани Ҳажга қўшиб зикр қилган. Бу Умранинг қанчалик улуғ ибодат эканлигига ҳужжат бўлади. Умра луғатда “Зиёрат” ва “Ободлик” маъноларини билдиради. Шариатда энг Байтуллоҳни тавоф қилиб Сафо ва Марва ўртасида саъйи қилиб бажарадиган махсус зиёратга айтилади.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) «… тўрт марта» Умра қилганлар. Тарихдан маълумки Пайғамбаримиз (с.а.в) олтинчи ҳижрий санада саҳобалар билан Умра ниятида келганларида мушриклар Ҳудайбия деган жойда уларни йўлларини тўсган. Шундан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) ва саҳобалар ўша ерда қурбонликлар қилиб, соч олдириб, эҳромдан чиқиб қайтганлар. Еттинчи ҳижрий санада мушриклар билан тузилган шартномага биноан Пайғамбаримиз (с.а.в) саҳобалар билан қазо Умра қилганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в) Ҳунайн ғазотида қўлга олинган ўлжаларни тақсимлаб бўлганларидан сўнг Жарона деган ердан эҳром боғлаб Умра қилганлар. Видолашув Ҳажида Ҳажга қўшиб Умра қилганлар.
Зиёратчилар Умра ибодатларини мукаммал бажаришликлари учун расмий имом-хатиб ва имом-ноибларимиздан Ислом дини ва Умра арконларини биладиганлари танлаб олинади. Номзод (гуруҳ раҳбари) араб ёки инглиз тилини биладиган жисмонан тетик, диний соҳада энг камида 5 йил ишлаган, салоҳиятли, илмли, нутқи равон бўлишлигига эътибор берилади. Гуруҳ раҳбарлари Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича тузилган ҳайъатнинг кўрсатмасига асосан биринчи намунавий ўқишни Республикада сўнг вилоятда энг камида 3 (уч) бор ўташи зарур. Зиёрат давомида фаолиятини “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” қонун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вилоят вакиллигининг буйруқлари асосида ташкил этади.
Гуруҳ раҳбари ўзига бириктирилган зиёратчиларга Умра амалларини Ислом шариати талабларига мувофиқ тўла тўкис бажаришлигини, сафар давомида Саудия Арабистонининг амалдаги қонун ва тартиб-қоидаларига амал қилишликларини, сафар давомида ишчи гуруҳ раҳбарларига сўзсиз итоат этишликларини, зиёратчиларнинг соғлигини доимий равишда назорат қилиб боришлигини, паспорт ва авиячипталарини эҳтиёт бўлиб сақлашлигини, зиёратчиларга жамоат жойларида хуш муомилада бўлишликларини, самолёт, автобус ва меҳмонхоналарга тартиб билан (эркак ва аёлларни ажратган ҳолда) жойлаштиришликларини, хорижий мамлакат вакиллар (ватандошлар) и томонидан диний мазмундаги тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилишликларига йўл қўймасликларини, Ўзбекистон (вилоят)га диний мазмундаги адабиёт ёки дискларни олиб киришликларига имконият яратиб бермасликларини, Термиз темир йўл вокзали орқали (бориш ва қайтиш)Тошкент шаҳрига Тошкент темир йўл вокзали орқали Термиз шаҳрига қайтиш каби шарафли, савобли ва маъсулиятли вазифаларни ўз зиммаларига олиб виждонан бажаришликлари лозим албатта.
Шунингдек воҳамиздан 2017-йил баҳор мавсумида Умра зиёратига борувчи фуқароларнинг гуруҳлари шакллантирилган. Шунга кўра 1-рейс 94 нафар зиёратчилар 11.03.2017 йил Термиз темир йўл вокзали орқали Тошкент шаҳрига боради. 13.03.2017-йил Тошкент халқаро аэропортидан Умра амалларини бажаришлик учун Жидда шаҳрига учиб 23.03.2017-йил Жидда шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига кайтиб келишади.
2-рейс 151 нафар зиёратчилар 25.03.2017-йил Термиз темир йўл вокзали орқали Тошкент шаҳрига боради. 27.03.2017-йил Тошкент халқаро аэропортидан Умра амалларини бажаришлик учун Жидда шаҳрига учиб 06.04.2017-йил Жидда шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига қайтиб келишлиги режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили: Э.Рустамов