Ўқув машғулоти

Тарихга назар солсак, одамзод бахтли ва фаровон ҳаёти, эркин ва озод яшаши, чинакам инсондек умр кечириши йўлида қандай оғир ва машаққатли синовларни бошдан кечирганига гувоҳ бўламиз. Ҳар сафар чинакам бардош, кучли эътиқод ва соғлом тафаккур билан инсоният ўз бошига тушган турли қийинчиликларни енгиб ўтиб, эртанги кун учун, хато ва камчиликларнинг такрор содир бўлмаслиги учун зарур хулосаларни чиқара олган.

Замон ўзгариши билан инсоният олдида турган муаммолар камайиб қолгани йўқ. Аксинча, улар аввалги шакли ва хусусиятини бироз ўзгартириб, янгича маъно-мазмун касб этган ҳолда қаршимизда қайта намоён бўлмоқда. Бугун бутун инсониятни ташвиш ва хавотирга солаётган терроризм ва экстремизм ҳақида айни шундай хулоса қилиш мумкин.

Таъкидлаш керакки, бугун ҳам дунёнинг турли чеккаларида муқаддас ислом номидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда соддадил мусулмонларни чалғитиш ҳолатлари динимизнинг бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини аҳоли, хусусан, ёшларимизга тўғри тушунтириш заруратини тобора оширмоқда.

Шундай экан, бугунги кун имомлари зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда диний маърифатни оммага етказишлари, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари, Ватан равнақи, Юрт тинчлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишлари зарур.

Мамлакатимизда имом-хатибларнинг ҳар томонлама намунали бўлишлари ва улар мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини тўла қондиришлари борасида жуда кўп ишлар қилинмоқда. Аввало, улар диний ўқув юртларида ўқитилади. Сўнг билим-кўникмаларини мунтазам ошириб боришлари учун Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро маркази ташкил этилган.

Ҳозирги давр имомлари нафақат диний, балки дунёвий билимларга ҳам эга бўлишлари лозим. Улар бундан ўн беш, йигирма йил аввалги имомлардан тубдан фарқ қилишлари керак. Истиқлол ва замон талаби шуни тақозо этмоқда. Шунинг учун ҳам имом ўз устида мунтазам ишлаши, касб маҳорати, билим савиясини ошириб бориши зарур. Шунингдек мамлакатимизда кечаётган турли ислоҳотлар, воқеа ва ҳодисалар, халқаро ҳаётдан доимий равишда хабардор бўлиши ҳамда буларни кенг халқ оммасига тўғри етказиши керак. Шундагина имом ҳақиқий пешво мақомини олади ва халқ ҳурматини қозонади.

Шу муносабат билан жорий 2017-йил 02-март куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги тасарруфидаги барча жомеъ масжид имом-хатиб ва имом-ноиблари учун “Аллома аждодларимиз меросида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларининг акс этиши, Миссионерлик ва прозелитизмнинг мазмун-моҳияти, ғоявий асослари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий хатарлари, Дин ва давлат муносабатлари, Дин ва маънавият, Экстремизм ва терроризмнинг тараққиёт, барқарорлик, тинчлик ва осойишталикка таҳдиди, Ислом оламида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, Марказий Осиё ҳудудида фаолият олиб бораётган тариқат йўналишлари ва уларнинг ижтимоий-диний вазиятга таъсири, Ақида илмининг аҳамияти ҳамда мотуридийлик ва ашъарийлик ақидавий мактабларининг ўзаро фарқли жиҳатлари, “Мутаассиблик”, “Экстремизм” ва “Терроризм” тушунчаларининг мазмун моҳияти, келиб чиқишининг тарихий-ижтимоий илдизлари ва турлари, Ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмга қарши курашда диний соҳа ходимларининг роли” мавзуларида касбий маҳоратларини оширишга оид  ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулоти

Ўқув машғулотни Имом Бухорий халқаро марказининг илмий котиби Умаров Шукурулло Хурсанмуродович, манбашунослик бўлими бошлиғи Юсупов Олимжон Исоқович ҳамда ҳадисшунослик бўлими бошлиғи Исаев Йўлдошхон Мусахоновичлар олиб бордилар.

Юқори савия ва шаротларда ташкил этилган мазкур ўқув машғулоти барча имом-хатиб, имом-ноиблари томонидан юксак баҳоланди ва ташкил этувчиларга ҳамда ўқув машғулотини олиб борган Имом Бухорий халқаро маркази ходимларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишиб, бундан кейин ҳам шу каби машғулотлар кўпроқ ташкил этилиши тилагини билдиришди.

Ўқув машғулоти

Зеро, юрт тинчлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларда энг аввало, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришимиз даркор. Токи ҳар бир инсон юртда тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурар экан, Аллоҳнинг неъматлари бардавом бўлиши, одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши, ибодатларимиз тўкис ва гўзал бўлишини яхши англаб етсинлар.

Ўқув машғулоти  Ўқу машғулоти

Сурхондарё вилоят вакиллиги котибияти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here