Мен тақдиримдан розиман
Нақл қилишларича, хушрўй бир аёлга мўйсафид киши дебди:
— Синглим, шу бадбашара эр билан қандай яшаб юрибсиз? Сизнинг тенгингиз барно йигитлар эмасмиди?
Бу гапдан аёл ранжибди.
-Отахон, сиздан бундай гапни кутмаган эдим,- дебди у. – Айтингчи, шаръан никоҳдаги эрим туриб бошқасининг этагидан тутиб кетишим Эгамга ёқармикан? Ахир, менинг тақдиримга шу инсон ёзилган экан, унга рози бўлишим керак эмасми? Балки, унинг Худога ёққан бир жиҳати бордир мени унга раво кўрибди. Мен тақдиримдан розиман. Аллоҳнинг розилиги, оиламнинг тинчлиги, фарзандларимнинг иқболи учун умр йўлдошимга солиҳа аёл бўлиб, Яратган Роббимни берган умрини биргаликда, тинч – тотув яшаш учун жонимни фидо айлайман.
Аёлдан бундай оқилона жавобни эшитган мўйсафид унга ташаккур билдириб: “Қизим, сизни синаш учун бу гапни айтган эдим, ростдан ҳам сиз жаннати аёл экансиз”-деб дуо қилган экан.
Юқорида оилада аёлнинг ўрни хусусида баҳоли қудрат ибрат бўлиши учун кичкинагина ибратнома ёзилди. Умуман, эркак кишининг ҳаёти, қай йўлдан бориши аёлга, тўғрироғи унинг умр йўлдошига боғлиқ. “Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин”, деган мақол бежиз эмас, ахир?
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Хосият Қосимова