Мустаҳкам оила, обод турмуш ҳақида фикр юритар эканмиз, мулоҳазаларимиз энг аввало, оилавий бахт тушунчасига бориб тақалади. Оилавий бахт эса, оила аъзоларининг тўкис бўлиши билан боғлиқ. Бу жиҳатдан олганда энг оқилона режалаштирилган, бахтли оила ота, она, ўғил ва қиздан иборат бўлиши керак. Яхши ниятлар билан турмуш қурган эркак ва аёл албатта келажакда солиҳ ўғил-қизларнинг ота-оналари бўлиш, уларни оиланинг, эл-юртнинг корига ярайдиган қилиб тарбиялаш орзусида бўладилар. Айрим оилаларда биринчи фарзанд оила ёрдамчиси- қиз бўлишини хоҳлашса, бошқалари келажакда оила қўрғони ва Ватан сарҳадларининг мустаҳкамлигини таъминловчи ўғил бўлишини хоҳлашади. Лекин ҳаётда шундай ҳолатлар учрайдики, бир оилада кетма-кет фақат қизлар туғилса, бошқасида фақат ўғил болалар дунёга келади. Афсуски. биринчи фарзанд қиз ёки кетма – кет қиз туғилса нолийдиган эркаклар ҳам йўқ эмас. Тўғруқхонага аёлининг холидан хабар олмайдиган эркаклар хам борлиги. Улар –Агар қиз тўғсанг туғруқхонадан тўппа тўғри ота-онангни уйига кетавер дейдиган ; қўштирноқ ичидаги мард эркакларни кўриб афсус қилиб қолади инсон. Аслида бечора аёл фарзандини тўққиз ой бағрида кўтариб қанча азоб уқубатлар билан фарзандни дунёга келишини кутади. Тўғилиш жарёнидаги оғриқларга бардош бериб, фарзандини бағрига босишни Аллохдан сўрайди. Яқинда бир танишимнинг қўшнисининг келини учинчи фарзандини ҳам қиз туғди қайнонаю ўғилнинг қилган жанжалини кўрсангиз, бечора келинга кун беришмади.
— Сенинг онанг олтита қиз туққан сен ҳам олтита туғасан шекилли. Мени ўғлим ўғил фарзанд кўрмай ўтадими — деб қайнона бир тарафдан, иккинчи тарафдан эри- кет сен билан яшамайман- деб азоб бергани берган. Келин бечора нима қиларини билмайди йиғлайвериб сути хам келмай қолибди. Келинни ота- онасиникига ҳайдаб юборишибди худодан қўрқмаганлар. Олти ой бўлибдики фарзандларидан ҳабар олмай ота Россияга кетиб қолибди. Энди эса ажраламиз деб смс юборибди. Қайнонаси билан бориб сухбат ўтказганимизда қайнона кибрли эканини, бир гапга иккитани тахлаб қўйишини кўриб жуда афсусландик. Орадан ҳеч вақт ўтмай келиннинг қайнисинглисининг биринчи фарзанди қиз бўлгани, иккинчи фарзанди хам икки эгизак қизлар туғилганини эшитиб қолдик. Қайтар дунё дейдилар қайнисинглисини ҳам эри хайдаб юборибди фақат қиз туғаверасан деб. Қайнона оёғи куйган товуқдек бизга мурожат қилиб афсусда эканини келинини шу бугуноқ бориб неваралари билан уйга қайтариб олиб келишини, ўғли ҳам пушаймон эканлигини айтиб йиғлади. Сизларни гапларингиз тўғри экан қизингиздан қайтса нима қиласиз деган эдингиз мана қайтиб ўтирибди-деди. Ҳа Аллоҳ олий хакам. Қайнисингилнинг уйига бориб қайнонаси билан гаплашганимизда зукко қайнонанинг ҳийласи эканлигини эшитиб хурсанд бўлдик. Қайнисинглисининг қайнонаси гап бошлади. – Мен ўғлимни оиласини бузиш ниятим йуқ фақат келиннинг янгаси жуда ақлли. меҳрибон, сабрли, солиха келин бўлгани учун шундай қилишга мажбур бўлдим. Ахир қандай жондан азиз набираларимни тирик етим қиламан. Аллоҳ берган бу неъматларга ўғлим ҳам хурсанд. Аҳир қизлар дўзахдан парда бўладику фақат келинимнинг акасини оиласи бузилиб кетмаслиги, норасида гўдаклар қийналиб қолмаслиги учун ўғлим иккаламизнинг хийламиз эди бу. Майли ҳозир сизлар билан бориб келинимни олиб келаман-деди қудапошшо. Ҳайриятки иккала оила ярашиб кетишди. Бир неча йилдан кейин иккала оилада шириндан-шакар ўғил фарзанд дунёга келди. Аллох меҳрибон ноумид қилмади.
Аслида бўлажак фарзандингиз ўғил ёки қиз бўлишини белгилайдиган ёлғиз Оллоҳнинг ўзи. Пок ният билан ҳаракат қилган бандасидан эса Оллоҳ ўз барокатини дариғ тутмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига қизларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғилларни ҳадя этур. Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир” (Шўро, 49–50).

xoji ona, [21.01.2022 14:12]
Аллоҳ таоло кимга нима беришни ўзи билади ва уни яратишга қодир.. Банда буни фикр қилиши ва фарзанддек буюк неъматни шукроналик ила қабул қилмоғи шарт. Бунга ношукур бўлиш – гуноҳи азим. Аллоҳ таоло оятда қиз фарзандни биринчи ўринда келтирди. Бу Аллоҳнинг хоҳиши, ота-онанинг хоҳиши эмас. Ота-она кўпинча ўғил истайди. Аллоҳнинг иродаси эса банданинг иродасидан устун..Жоҳилият даврида баъзи араблар қиз болани ор-номус санаб тириклай кўмиб юборишарди. Улар қиз болани одам санашмас, унга ҳайвондан-да паст назар билан боқишар, бир-бирини ўғил туғилганда, қиз эса кўмилганда қутлашарди. Аллоҳ таоло эса мазкур оят билан қиз болага биринчи ўринда эътибор қаратиб, бандаларни ҳам шунга чорлади. Шу илоҳий хитоб қиз болаларнинг сақланиб қолишига, наслнинг давом этишига сабаб бўлди. Шундай экан, қиз болани ёмон кўриш, қиз туғилганда хафа бўлиш, қиз туққан аёлини койиш жоҳил одамларнинг одатларидан. Аксинча, қиз болани яхши кўриш, совға-саломни ҳам ўғилдан олдин қиз болага бериш солиҳларнинг одатларидан. Қиз бола ўғилга қараганда меҳрибонроқ бўлиши ҳам табиий ҳол.
“Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг “ёмон”лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир” (Наҳл, 58–59).
Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Кимда учта қиз бўлиб, уларнинг тарбиясидаги қийинчиликка сабр этса ва топган молидан уларнинг кийим-кечакларини бут қилса, улар бу кишига дўзахдан парда бўлади» (Имом Бухорий ривояти).
“Оиша розияллоҳу анҳо ўз яқинларида фарзанд туғилганда қиз ёки ўғиллигини сўрамасдан она ва боланинг бус-бутунлигини сўрардилар. Соғломлигини эшитгач, “Аллоҳга шукур”, деб дуо қилар эдилар.
Абу Юсуф Яъқуб айтадилар: «Еттита қизим бор. Ҳар қиз туғилганда имом Аҳмад ҳузурларига борардим. У зот: “Эй Абу Юсуф! Пайғамбарлар ҳам қизларнинг оталари бўлганлар”, – дердилар. Бу гапдан кейин мендан хафалик аломати йўқоларди».Дарҳақиқат, фарзанд берувчи ҳам, ризқини берувчи ҳам ягона Аллоҳ. Ундан кўра ўзимизнинг ота, жуфтимизнинг она, ота-онамизнинг неваралик бахтига сабабчи бўлган жигарбандлар билан хурсанд бўлиб, фарзанд неъматини насиб этган Яратганга шукрона қилайлик. Кунлар келиб шу қизимиз бизни бахтли этар; оиламизни обод, турмушимизни завқли этар; ҳадисларда ўрганганимиздек, жаннатга киришимизга сабабчи бўлар. Азизлар агар Худо қалбимиз райҳонлари бўлмиш фарзанд бермаганда, нима қилардик. Шундай экан, уларнинг соғлигини, салоҳиятини, дину диёнатга, миллату мамлакатга манфаати тегадиган шахс бўлиб етишини сўрайлик, илму маърифатли, маънавияти юксак бўлишини тилаб дуо қилайлик. Зеро, ота-онанинг фарзандига қилган дуоси шаксиз мустажобдир. Аллохим ҳар бир хонадонга ахли солих фарзандлар ато этсин. Шулар жумласидан солиха қизлар хам.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Косимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here