Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига: «Хачиримни ушлаб тур», деб илтимос қилдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу масжидга кирганларида ўша киши хачирнинг юганини ўғирлаб кетиб қолди. Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқиб, хачирни ушлаб тургани учун бераман деб, ёнларидан икки дирҳам чиқардилар. Қарасалар, хачир югансиз турибди. Уни миниб олдилар-да, ўша икки дирҳамни хизматкорга бериб, юган олиб келишни буюрдилар. Хизматкор бозорга бориб келиб, ўша ўғридан юганни икки дирҳамга сотиб олганини айтди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Банда сабрни тарк қилса, ҳалол ризқидан маҳрум бўлади. Ҳар қанча уринмасин, ўзига тақдир қилинганидан ортиқчасини ололмайди», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here