ҚАЛБ КАСАЛЛИКЛАРИ МУОЛАЖАСИ
МАҚОЛА.
Аллоҳ таолога Ислом ва имон неъмати билан сизу бизни неъматлантиргани учун чексиз шукроналар айтамиз. Зеро, Аллоҳ таоло бу дини оркали бутун инсоинят ҳаёти даврида ҳам жисмонан ва ҳам қалбан яхши яшаш учун барча мушкилотларнинг ечимини Қуръони карим ва суюкли Пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари орқали билдириб қўйган, Инсоният тобора ақли расо ва илм-тафаккурда чўққиларга чиқа бошлаган сари, ўзаро муомалаларда жамиятдаги муаммолар сони ва уларнинг тури кўпайса кўпаймокдаки, лекин бутунлай йуқ бўлмаяпди. Чунки аксарияг муаммолар инсоннииг қалби ва унинг касаллнги билан боғликдир. Аллоҳ таоло бу ҳакда шумдай дейди:
«У кунда на мoл-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақт Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билаи келган кишиларгагина (фонда берур)» (Шуаро сураси, 88-89 оятлар).
Ер юзида яшаётган инсонлариинг ўз мезони ва андозалари бордир. Улар эркагу аёлдаги чиройли сурат ва гўзаллик, мол-дунёдаги кенгчилик ва мулчилик, мансаб ва амалдаги фахрланишдир, Ушбу сифатлардаи бирига эга инсонда албатта бошқалардан ўзини устун қўйиш ва ўзини кучли деб ҳис қилиш бор. Аммо еру осмонларни яратган Аллоҳ таолонинг Ўз мезон ва андозаси борки, у ҳам бўлса эрта қиёмат кунида инсонларнинг қалби ва амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади, Юқоридаги ояти каримада ҳам шунга ишорат қилинган.
Шуни таъкидлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай деганлар:
«Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингиз ва молларингизга назар солмайди, балки Аллоҳ сизларнинг қалбларингиз ва амалларингизга боқади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, мусулмон киши гуноҳ қилиши билан қалбнинг қорайишини ва унинг касаллигини зиёда қилади. қалбнинг касалланиши бу бир банданинг Аллоҳ таолога бўлган итоатидаги сусткашлик ва бандадан талаб қилинадиган солиҳ амалларга бўлган бепарволикни келтириб чиқариши демакдир. Зеро, бандаларнинг амаллари яхши ёки ёмон бўлиши унинг қалбидаги сакина, каноат, сабр ва иффатига қаралади. Аммо ёмон амалдар бажаришида эса унинг бесабрлиги, гунохларга енгил караши, дунёга ҳаддан ошиқ мухаббат қўйиши, орзу ҳавасларининг кўплигидан келиб чикиб баҳоланади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун вужудга ўз таъсирини ўтказувчи қалбга эътибор қаратганлар.
“Огоҳ бўлиигларки, танада бир парча гушт бор. Агаp у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”, деганларини эиитганман» (Имом Бухорий ривояти).
Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади дегаплар 1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш. 2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш. 3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш. 4. Аллоҳнинг ризқини шукр қипмасдан еявериш. 5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик. 6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
Шунингдек, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
“Кулгуни кўпайтирмангизлар, зepo кўп кулиш қалбни ўлдиради” (Имом Бухорий ривояти). Демак мўмин банда ҳуда-беҳуда нарсаларга кулиши, вақтини фақат ўйин-кулгуга сарфлаши ҳам қаблни қорайтириб, уни ўлдиради ва натижада қалбда касаллик пайдо бўлиб, атрофдагиларга нисбатан шариатда тақиқланган нафрат, ҳасад, гумон каби хатти-ҳаракатларни содир эта бошлайди.
Ҳикоят килинишича, олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолиии тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бнрма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қнлмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини аҳтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган:
«Биз ғийбат ,ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатап бундай муносабатда булмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаимиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ ”.
Қалб касаллигининг давоси: Кўп зикр қилиш. тоатларни вақтида бажариш. гуноҳ-маъсиятлардан тийилиш. яхшиликларни кўпайтириш, оиладаги ота-она, ака-ука, опа-сингиз. эру хогин ўзаро яхшилик билан яшаш. жамиятдаги муҳтожларга ёрдам бериш, етимларнинг бошини силаш, энг асосийси қиёматни кўп эслаб, ўлимни эсдан чиқармасликдир.
Хар бир эзгу амалларимизни холис Аллоҳ учун бажариш орқали қалбни поклаб, қалблар Эгаси Раббимизнинг розилигига эришиш неъматини барчамизга насиб этсин.

Узун тумани “Домла Айниддин” жоме масжиди имом хатиби: Н. Хасанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here