БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ таоло Анкабут сурасида айтади:

«Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик» (8-оят).

Ота-она ҳар бир инсон учун ниҳоятда мўътабар, ҳар қанча эъзозга лойиқ кишилардир. Ислом дини, ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда Исломчалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот, тузум йўқдир.

Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам, ким бўлишларидан катъи назар, уларга яхшилик килиш мусулмон фарзанднинг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандлик вазифаси ҳисобланади.

Баҳз ибн Ҳаким отасидан, у бобосидан ривоят қилади.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар,

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Отангга. Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга», дедилар».

Бу кўпчилигимиз биладиган жуда машҳур ҳадис. Уламолар мана шу ҳадисдан «Онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп» деган хулосани ҳам чиқаришган. Ота-она, албатта, ҳар бир фарзанд учун улуғ зотдир. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида таъкидланади, чунки она фарзандига хомиладор бўлганидан бошлаб унинг машаққатини тортади. Туккиз ой давомида корнида кўтариб юради. Ҳомиладорликнинг қанчалик қийин кечишини ҳар бир ақли бор одам яхши билади. Фақат фарзанд учун фидокорлиги туфайлигина она ана шу машаққатларни кўтаради. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Унинг олдига бир одам келиб:

«Мен бир аёлга совчилик қилувдим, у менга тегишдан бош тортди. Ўша аёлга мендан бошқа одам совчилик қилган эди, унга тегмоқчи бўлди. Рашким келиб, ҳалиги аёлни ўлдириб қўйдим. Энди мен тавба қилсам бўладими?» деб сўради.

«Онанг тирикми?» деди.

«Йўқ», деди ўша одам.

«Унда Аллоҳ азза ва жаллага тавба қил. Унга қўлингдан келганича курбат хосил кил», деди.

(Ато ибн Ясор айтади:) Шунда Ибн Аббоснинг олдига бориб:

Нима учун ундан «Онанг тирикми?» деб сурадинг?» дедим.

«Мен онага яхшилик килишдан кура Аллоҳ азза ин жаллага яқинлаштирадиган амални билмаймам», деди».

Абдуллох, ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Агар онанг трик бўлганида, онангга яхшилик килсанг, тавбанг кабул бўларди», деган жавобни айтмоқчи бўлиб, ундан онаси бор-йўқлиги ҳақида сўраганлар. Котилнинг онаси йўқлигини билганларидан сўнг, унга тавба килишни ва яхши ишларни кўпрок бажаришни тавсия этганлар. [1]

Мана шундан онанинг ҳақлари қай даражадалигини, онага яхшилик қилиш ҳаттоки котилликдек улкан бир гуноҳнинг ҳам кечирилишига сабаб булиши мумкинлигини билиб оламиз.

“Мангузар” жоме масжиди имом ноиби Я.Очилов

[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Одоблар хазинаси”. 1-жуз. Т. “Ҳилол-Нашр” 2017.-66-67-бетлар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here