Интернет олами ўзининг ранг-барангили, турли-туманлиги, қулайлига ва албатта фойда-зарарлари билан ҳаётимзда ўзига хос ўринга эга. Ҳозир шундай замон келдики интернет инсоният учун сув ва ҳаводек зарур эҳтиёжлар рўйхатига кирди. Унинг инсон ҳаётида тутган ўрни беқиёс.
Лекин, ҳар нарсанинг ҳам салбий ва ижобий тарфлари бўлши ҳеч кимга сир эмас. Ҳар бир фойдали нарсанинг ҳам ўзига яраша зарарлари бор. Шу қатори интернет ҳам бир қанча зарарлар ва фойдаларни ўзида жамлаган. Абу Жаъфар ал-Бухорий айтганларидек: “ Интернет-жоҳил учун жаҳолат, жиноятчи учун жиноят, зоний учун зино, судхўр учун рибо, ўғри учун ўғрилик, тўғри учун тўғрилик, олим учун билим, золим учун зулм, мушрик учун разолат манбаидур”. Интернетдан тўғри фойдаланиш, унинг зарарлари ва бошқа интернет сабабли келадиган ёмон оқибатлар ҳақида телевидения, радио, оммавий ахборот воситалирида тинмай тушунтириш ишлари олиб борилмақда ва китоблар нашр қилинмоқда.
Кўпчилик интернетдан янгиликлар ўқиш, мусиқа тинглаш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш каби, асосан, кўнгилочар мақсадларда фойдаланади. Аммо интернет инсонларга тақдим этадиган қулайлик ва фойдалар фақат булардан иборат эмас.
Оддий электрон почта (эмаил) хизматини олиб кўрайлик. Бир неча сония ичида мактуб ёзиб, уни компутер ёки телефонингиздаги битта тугмани босиш орқали дунёнинг исталган жойига бир сонияда жўнатишингиз мумкин. Интернетдан олдин бу мумкинмиди? Албатта, йўқ. Бунинг учун илгари анъанавий почта ёки телеграф хизматларидан фойдаланиш лозим бўлган. Ҳозир эса бунга ҳожат йўқ. Ёки интернет орқали савдо қилишни олиб кўринг. Ҳозир уйингизда ўтириб, интернет орқали истаган нарсангизни сотиб олишингиз ва уйингизгача олиб келиб беришларини буюртма қилишингиз мумкин. Ўзбекистонда ҳам интернет орқали савдо аста-секин ривожлангиб боряпти.
Интернет нафақат сиз билан биз каби оддий фойдаланувчилар томонидан, балки хусусий ва давлат компаниялари томонидан ҳам кенг қўлланилмоқда. Ҳозир деярли барча йирик компаниялар ўз ходимлари ва мижозлари билан алоқаларни тўлиқ интернет орқали олиб боради. Янги маҳсулотларини интернет орқали оммага тақдим этади, сотади ва бошқа турли хизматлар кўрсатади. Интернет ҳукуматлар ишларини ҳам осонлаштирган. Фуқароларнинг деярли барча мурожаатлари кўп давлатларда ҳозир электрон шаклда амалга оширилмоқда. Бу қоғозбозлик, фуқароларнинг идорага бориб расмийлар билан юзма-юз кўришиши, навбат кутиб узоқ ўтириши каби ноқулайликларни камайтиради.
Тасаввур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади деб ўйлайман. Оддийгина талаба ўйга берилган вазифани қилиш учун кутубхонага бориши, у ердан керакли китобларни қидириб топиши, ҳамда у ерда ўтириб икки уч соат ўқиб дафтарга ёзиши керак бўлади. Ҳудди шу ишни уйида интернет орқали бажарса жуда кўп фойдали томонлари бўлади. Ўша талаба кутубхонага бормайди, у ерда вақтини кетказмайди, керакли маълумотларни интернет орқали яхшилаб ўқиб ўзига маълумот сифатида олиб қолиши ҳам мумкин бўлади. Яна бир мисол авваллари бир инсон ўзининг яқинига ҳат ёзмоқчи бўлса, у хат ёзиш учун қоғоз қалам олиши, унга гапларни ёзиши, уни эса пўчтага олиб бориши керак бўларди. Хат ташувчи уни олиб керакли жойга элитиб бергунича орадан бир неча кун вақт ўтарди. Ҳозирда эса бундай ишлар оддийгина бир ҳол бўлиб қолди. Ўша ишларни интернет орқали инсон узоғи билан беш дақиқада бажариши мумкин. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Юқорида айтилганидек ҳар бир нарсани яхши томони бўлгани каби ёмон жиҳатлари ҳам бор. Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда, зарарли беҳаё, бузуқ маълумотлар ҳам кенг тарқалгандир. Инсон маънавиятига таъсир қиладиган фохишабозлик, беҳаёликни, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи сайтлар жуда ҳам кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирларини алдамоқда, бир-бирига тухмат қилмоқда, у туфайли кўпгина ёш оилалар ажрашиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда ва ҳоказо. Интернет орқакли нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, иқтисодий, молиявий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам кўплаб жиноятлар содир этилмоқда.
Юқорида келтириб ўтилган гаплар шуни кўрсатиб турибтики интернетни биз ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка ишлатишимиз мумкин экан. Бизни вазифамиз ундан фақатгина яхшилик йўлида фойдаланишимиз керак. Бунинг учун эса динимизнинг умумий таълимотлари асосида интернетдан фойдаланиш одобларини йўлга қўйишимиз керак бўлади.
Аввало интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятини тўғри қилиши керак. Ана шунда бу ишдан фойда топади. Интернетдан фойдаланишдан олдин вақтни зоя кетказмасликни, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини ўйлаш керак. Интернетда узоқ вақт ўтириш ҳам зарарли бўлиб, у сабабли инсон ўзига хос хасталикларга чалиниши мумкин. Бундан ташқари интернетда кўриладиган, эшитиладиган ва ўқиладиган маълумотларнинг барчасига шариат рухсат берган бўлиши керак. Аммо минг афсуслар бўлсинки, кўпгина инсонлар сайтда ўзларига раво кўрмайдиган нарсаларни сайт орқали бемалол кўришади. Бундай одамларнинг ахлоқида камчилиги бор. Шунинг учун инсон ҳар бир ишни қилаётганда Аллоҳ таоло уни кўриб турганлигини унутмаслик керак. Зеро Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади: “У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур” (19 оят). Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ. У зот ҳамма нарсани билади. Ҳаттоки ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қўйган нарсаларни ҳам билади. Шундай бўлгандан кейин бошқа нарсаларни билишда шак шубҳа йўқ. Одамлар буни билиб қўйсинлар.
Балоғат ёшидаги ўсмирларнинг интернетдан фойдаланишини тўғри тартибга қўйиб, уларни доимий равишда кузатиб бориш керак. Бундай ҳолатларда болаларни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Улар фойдаланадиган компютер, телефон жиҳозлари доимий равишда кузатиб борилиши керак. Чунки бола кўча-куйда ўртоқларидан ёки бирон танишларидан ҳам турли беҳаё сайтларни ўрганиб, шуларга кириб фойдаланиши мумкин. Боланинг интернет ёки компютерда ўйнайдиган ўйинлари зеҳнни чарҳлайдиган, одоб ахлоққа тарғиб қиладиган бўлиши керак. Уларнинг вақтлари беҳудага кетмаслиги учун ота-она доимий равишда ҳаракат қилиши лозим бўлади. Агар ота-она фарзандига интернетдан фойдаланиш одобларини доимий равишда ўргатиб, уни назорат қилиб борса, ундай фарзанднинг ҳаёси, одоби ўз жойида бўлади. Бегона ёт ғояларга эргашиб кетмайди. Фикрлаш қобилияти яхши ривожланади. Мехрибон Роббимиз барчамизни йўлдан адаштирмасин!
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here