Жума кунда ғусл қилишлик вожиб эмас, балки суннатдир. Бу аҳли сунна уламоларининг аксари ижмоъси билан чиқарилган ҳукм. Лекин Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: жума куни ғусл қилмоқ фарз, деб айтган. У киши бу қарорига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб ушлаган:

«غسل يوم الجمعة واجب على كل محتلم» او قال: «حق عل كل محتلم«

“Жума куни ғусл қилмоқ ҳар бир балоғат ёшига етган кишига вожибдир”. Ёки расулуллоҳ: “Жума куни ғусл қилмоқ ҳар бир балоғат ёшига етган киши зиммасига ҳақдир”—деганлар. (Имом Молик 1/102. Шофеъий 1/133-134. Аҳмад 3/6. Доримий 1/361. Бухорий 2/344. Муслим 2/580. Абу Довуд 1/234. Насаий 3/93. Ибн Можа 1/346).

Бизнинг ҳанафий уламоларимиз таянган далил эса ушбудир:

روى ابو هريرة رضى الله عنه عن النبى صلى الله عليه و سلم انه قال: «من توضاء يوم الجمعة فبها و نعمت و من إغتسل فهو افضل«

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди, Ул зот айтдилар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Кимки ғусл қилса, буниси афзалроқ!”. (Имом Аҳмад 5/11. Абу Довуд 1/251. Термизий 2/4. Насоий 3/94. Таҳовий 1/119. Байҳақий 3/190).

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисга ҳанафий фуқаҳоларимиз Оиша онамиз ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган қуйидаги мазмунли изоҳ билан жавоб берганлар:

Илгари одамлар жунли мато кийишар эди. Жун мато ўзидан бадбўй ҳид таратар, айниқса терлаб ишлаганларда бу жуда билинар эди. Жамоат намозида кўпчилик ундан озорланарди. Шу туфайли жумага келишдан олдин ғусл қилишга буюрилди. Кейинчалик одамлар жунли либосларни киймай қўйишгач, жума куни ғусл қилиш буйруғи бекор қилинди.

Олтинсой тумани Саййид мухиддинхон жомий масжиди имоми Сирожиддинхон мухиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here