Воқид ибн Муҳаммад Воқидий бундай дейди: «Отам-нинг айтишича, зиммасидаги қарзи кўпайиб, тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етганида ўз арзи-ҳолини бир ва-раққа битиб, халифа Маъмуннинг ҳузурига чиққан экан. Халифа аризани ўқиб кўриб, орқа тарафига бундай деб ёзиб қўйибди: «Сенда саховат ва ҳаё хислатлари жамлан-ган. Саховатинг қўлингдаги бор нарсанинг кетишига сабаб бўлди. Ҳаё эса аҳволингни бизга маълум қилишдан тўсди. Сенга юз минг дирҳам беришларини буюрдим. Агар сенинг хусусингда фикрим тўғри бўлса, бундан кейин ҳам қўлинг янада очиқ бўлаверсин. Агар адашган бўлсам, у ҳолда сенга ўз сўзингни эслатиб қўйишга ижозат бер! Ёдингдами, отам Ҳорун ар-Рашиднинг саройида қозилик мансабида турганингда менга Анас ибн Моликдан бир ҳадисни айтиб берган эдинг. Ўша ҳадисда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввомга бундай деганлар: «Эй Зубайр, билки, барча бандалар ризқларининг калити Аршда бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир бандага қилган харажатига қараб ризқ беради. Кўп харажат қилганга кўп беради, оз харажат қилганга кам беради». Яна ўзинг мендан кўра яхшироқ билувчисан». Шунда отам: «Аллоҳга қасамки, халифанинг мен билан ҳадис музокара қилиши унинг менга юз минг дирҳам ҳадя қилишидан яхшироқдир», деган эканлар». Саховатли булишлик бу улуг фазилат хисобланиб, саховат қилган инсонга Аллох таоло улуг ажр мукофотлар ато қилади. Инсонларга яхшилик қилиш борасида, яни саховатли булиш борасида хадиси шарифларда, утган олимларнинг китобларида, хикматли сузлар жуда хам куп келган.Аллох таоло хаммамизни узиниг саховат пеша бандаларидан булишлигимизни насиб етсин амин.
Денов туманидаги Домуло Афанди жоме масжиди имом ноиби О.Муродов
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан олинди