“Кимнинг қалбида хантал уруғича такаббурлик бўлса,

жаннатга кирмайди”, деганлар»”

 (Имом Термизий ривояти)

””Камтар бўлсанг, ош кўп,Манман бўлсанг, тош кўп”.”Камтар етар муродга,Манман қолар уятга”.(Ҳакимлар бисотидан)Ислом дини инсониятни гўзал хулқу одобга чорлаш, уларни чин инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаш учун нозил қилинган бўлиб, унинг таълимоти инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгандир. Муқаддас динимизнинг ҳаётбахш ва ўлмас қадриятлари мана ўн беш асрдирки, ҳамон бутун башарият назарида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиб келмоқда.Муқаддас динимиз хушхулқликка ва тотувликка рахна солувчи иккиюзламачилик, манманлик, ғийбат, ҳасад ва хиёнат каби иллатларни харом қилган. Хуш – хулқлик ва тотувликка хос ҳамма хислатларни тарғиб этади ва уларни ибодат санайди. Меҳр-шафқат, самимий муносабатлар хушхулқлик ва тотувликка етказувчи хислатлардир. Барчага меҳр-шафқат кўрсатиш, самимий муносабатда бўлиш суннатдир.Юқорида зикр қилиб ўтганимиздек, муқаддас динимиз кўрсатмалари асосан, инсониятни гўзал ахлоқли бўлишга, бандага Аллоҳ таолонинг олдидаги ҳамда жамият олдидаги бурчу вазифаларини гўзал суратда адо этишга, инсонлар ўртасидаги муносабатларни самимий ва беғараз амалга оширишга тарғиб қилади. Албатта, Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) буларнинг барчасида мўмин-мусулмонларга ўрнак кўрсатганлар.Аллоҳ таоло Ўзининг энг сўнги ва комил динини мукаммал ахлоқи ҳамида соҳиби бўлмиш сарвари олам Муҳаммад (сав)га нозил қилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Зеро, Муҳаммад (а.с.) динимизнинг ҳар бир замон ва маконга муносиб бўлган, шунингдек, ҳар бир шахснинг иқтидорига қараб таклиф қилинган кўрсатмаларини биз умматлари учун ўзларининг ҳаётларига тадбиқ қилиб кўрсатиб бердилар. Муҳаммад (сав)нинг ҳаётлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун улкан тарбия мактабидир. У зоти шарифнинг ҳаёт йўлларини қунт билан ўрганиб чиққан ҳар бир инсон албатта, бунга амин бўлмай чораси йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят) – деб, Муҳаммад (сав)ни барча мўмин-мусулмонларга намуна бўлишга энг лойиқ зот эканликларини баён қилган.Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар: “Менга фарзларни адо этиш буюрилгани каби, инсонларга хушмуомалада бўлиш ҳам буюрилди… Инсонларга хушмуомалада бўлиш садақадир” деганлар.Сарвари коинот (с.а.в) бутун оламларга пайғамбар бўлиб келган бўлсаларда, биринчи навбатда оддий бир инсон эдилар. Оддий кишилар қатори еб-ичар, бозорга бориб эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсаларни ҳарид қилар эдилар. Айнан мана шу жиҳатлари ҳатто баъзи бир жоҳилларни ҳайратга солар эди. Яъни, пайғамбардек зотнинг бундай оддий инсонлар қиладиган ишлар билан машғул бўлиши уларни ажаблантирар эди. Бу ҳақда Қуръони каримда: “(Куфрда бўлганлар): “Бу қандай пайғамбарки, (оддий одамлардек) таом еса ва бозорларда юрса?! – дейдилар…” – деб хабар берилган (Фурқон сураси, 7-оят). Оиша онамиз (р.а.)дан ривоят қилинишича: “Расулуллоҳ (с.а.в)га таом келтирилса, иштаҳалари тортса ер эдилар. Агар кўнгиллари тортмаса емасдилар, лекин таомнинг камчилигини айтиб айбламас эдилар” (Имом Муслим ривояти).Дарҳақиқат, яхши муомала ва самимий муносабат қалбларга севинч бағишлайди. Севгига тўла қалблар фақат яхшилик истайди. Ҳамсуҳбатингиз қалбига севинч тақдим этишингиз гуноҳларингиз кечирилишига сабаб бўлади. Бу Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг башоратларидир.Расулуллоҳ (с.а.в) камтарлик бобида ҳам ниҳоят даражада юксак ўрин тутганлар. Бунинг мисоли тариқасида қуйидаги ривоятни кўриш мумкин: Аллоҳ таоло У зотга пайғамбарлик билан подшоҳликни қўшиб берилиши ёки оддий банда бўлган ҳолда пайғамбар бўлиш ихтиёрини берганда, Он ҳазратлари оддий банда бўлган ҳолда пайғамбар бўлишни танлаганлар (Имом Байҳақий ривояти). Муҳаммад (с.а.в)нинг дуоларини олиб хизмат қилган Анас ибн Молик (р.а.) У зотнинг тавозеликларини эслаб:“Расулуллоҳ (с.а.в)га ўн йил хизмат қилдим. Лекин, менга бирор марта ҳам “Уф” демадилар. Шунингдек, бирор нарса қилсам “нима учун уни қилдинг?”, демаганлар, агар бирор ишни қилмасам “нимага буни қилмадинг?”, деб айтмаганлар” – деганлар.Демак, Он ҳазратлари ҳеч қачон бирор кимсага қўрс ва дағал муомала қилмаганлар. Ширин сўзлик ва мулойимлик билан муомала қилганлари учун ҳам, инсонлар У зотга эргашар, хизматларини қилишга ошиқишар эди. Бу ҳақда Қуръони каримда ҳам: “Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар…” – деб хабар берилган.Пайғамбаримиз (с.а.в) оила аҳллари билан хушмуомалада бўлар, уй юмушлари билан ҳам шуғулланар эдилар. Оиша (р.а.)дан: “Расулуллоҳ (с.а.в) оила аҳллари билан ёлғиз қолганларида ўзларини қандай тутардилар” – деб сўрашганда, у киши: “Жуда мулойим муомала қилар, кулиб, табассум билан боқар эдилар.Шунингдек, оила аҳллари хизматида бўлар эдилар. Ҳеч ким У зотни саҳобалари орасида оёқларини узатиб ўтирганларини кўрмаган” – деб жавоб берганлар.Кўриниб турибдики, сарвари коинот пайғамбар бўлишларига қарамай оилага нисбатан зиммаларидаги бурчларини бекаму кўст адо этганлар. Уларнинг рўзғор юмушларига кўмаклашар, имкониятлари даражасида аҳли аёлларини нафақа билан таъминлар эдилар. Баъзи бир оила раҳбарлари эса, иш ва тирикчиликни баҳона қилиб ёки тарки дунёчиликка берилиб оиласи, бола чақасини нафақа билан таъминлаш, фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланишни унутиб қўймоқдалар. Албатта, бу мусулмончиликка тўғри келмайди. Ҳар бир нарсанинг, жумладан, ишнинг ҳам, ибодатнинг ҳам ўз вақти бор.Динимиз камтарликка буюрган. Унинг зидди бўлган кибр динимизда куфр ва ширкдан кейинги энг оғир гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло мутакаббир кимсаларни ёмон кўради. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида кибр ва мутакаббирларни мазаммат қилади. Илк содир этилган гуноҳ ҳам кибр ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади яъни: “Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”.Иблиснинг бу итоатсизлиги ва осийлиги замирида кибр ётибди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:  ;Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан: “Сизларга дўзах аҳллари хабарини берайми?” деб сўрадилар. Улар: “Ҳа”, дейишди. У зот: “Қўпол, мутакаббир ва ўзини катта олувчилар”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).Агар банда мутакаббирлик қилса Аллоҳ таоло у бандани ҳақни танишдан тўсиб қўяди. Натижада у банданинг кўзи ҳақнинг ҳақ эканини кўрмайди, қулоғи эса ҳақни тинглагиси келмайди. Буларнинг барчасига кибр сабаб бўлади.Демак, инсонларга кибр қилмайсдан чиройли хулқ билан муомалада бўлиш – бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан “Амалларнинг қай бири афзалроқ?” деб сўраганда, ул зот: “Чиройли хулқ”, дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (с.а.в.) “Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар” дедилар.Инсон кибрли бўлиб, камтарликни унитса, хуш муомалани билмаса, динимиз кўрсатмаларига амал қилмаса, улардан хулоса чиқариб, ҳаётига тадбиқ этмаса оқибати ёмонлик билан тругуши аниқдир. Бу ҳақида динимиз кўрсатмаларида қуйидаги хабарлар келган. Жумладан, Пайғамбаримиз (сав) ҳадисларининг бирида шундай деб марҳамат қилганлар:” “Аллоҳ таоло менга: бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бошқа бировга нисбатан мутакаббирлик қилмасин, бирон кимса бирон бошқа кимсага зулм қилмасин, деб ваҳий қилди”.Демак камтарлик сабабидан жамиятдаги тажовуз, зулм ва фахрланиш орқали содир бўладиган ишларнинг олди олинади.Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: “Ҳусни хулқда пайғамбар (с.а.в)дан ўтадиган ҳеч ким бўлмаган, зеро у зот қачон бирор кимса чақирганда доимо лаббай деб жавоб берар эдилар” – деганлар.Ушбу ҳадисдан Пайғамбаримиз (сав)нинг ҳушхулқликлари, У Зотга мурожаат қилган кимсага нисбатан ҳушмуомалада бўлишларини кўриш мумкин. Кўришганда саломлашиш, чақирганда лаббай дейиш, хайрлашганда эса, омонлик тилаш биз мўмин-мусулмонлар учун одатга айланмоғи керак. Зеро, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, аҳил ва иноқликнинг зиёда бўлиши биринчи навбатда, ҳушмуомала ва ширин суҳанликка боғлиқдир.Луқмони Ҳакимнинг ўғли отасига: “Эй отажон, инсон учун қайси хислат яхшироқ?” деди. Отаси: “Дин”, деб жавоб берди. “Агар хислат иккита бўлса-чи?” деб сўради. Отаси: “Дин ва мол”, деди. “Агар учта бўлса-чи?” деди ўғли. Отаси: “Дин, мол ва аё”, деди. Ўғил: “Агар тўртта бўлса-чи?” деди. Отаси: “Дин, мол, хаё ва чиройли хулқ”, деди. “Агар бешта бўлса-чи?” деди ўғли. Отаси: “Дин, мол, хаё, чиройли хулқ ва сахийлик”, деб жавоб берди. Ўғил яна: “Олтита бўлса-чи?” деб ҳам сўраган эди, Луқмони Ҳаким: “Эй ўғлим, агар инсонда мана шу беш хислат жамланса, у покиза, тақводор, Аллоҳга дўст ва Шайтондан узоқ бўлади” деб жавоб қилди.Мана шу бешта хислатлар борлиги ҳам мўминлик сифатларидандир.Анас ибн Молик айтадилар: “Албатта, банда чиройли хулқи билан жаннатда олий мақомга етади, гарчи (нафл) ибодатини кўп қилса ҳам”. Ушбу зотнинг сўзларидан маълум бўладики, инсон ёмон хулқи билан бошқа инсонларни кўнглига озор берадиган бўлса, ўша хулқи туфайли қилган яхшиликлари ҳам бекор бўлади.Азизлар, инсон илмга қанча муҳтож бўлса, гўзал хулққа ҳам шунча муҳтождир. Зеро, илм ва гўзал хулқ инсонни камолотга етказувчи икки қанотдир. Ахлоқи комил, бир-бирига меҳрибон ва мададкор жамият бахтли ва фаровон жамиятдир.Меҳр-муҳаббат, ўзаро эҳтиром, саховат, ҳаё, етим ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни қадрлаш, ота-онани ҳурматлаш мусулмонларнинг ажралмас хулқидир. Бинобарин, муқаддас динимиз ҳуснихулқдир. Шундай экан, барча чиройли хулқларимизни тўла намоён қилайлик. Фарзандларимизни ҳам хушхулқ қилиб тарбия қилайлик.

 

Денов Тумани Ҳикмат жоьме масжиди имом хатиби Фахриддин Худойназаров.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here