Инсонга камбағаллик, фақирлик келтириб ризқи рўзини камайишига ҳамда ёдида бўлган нарсалар зеҳнидан барҳам бўлишига сабаб бўладиган ишлар ушбулардир:
-Пода ва сурув бўлиб келаёган ҳайвонларнинг олдидан кесиб ўтишлик.
-Ётоқ жойда ялонғоч ухлашлик.
-Жанобат (Нопоклик)да таом танаввул қилмоқ.
-Ота онанинг исмини узрсиз айтмоқлик.
-Нон ушоғини оёқ остига туширмоқлик.
-Тиш кавлагичдан бошқа ҳар қандай чўп билан тишни кавламоқлик.
-Қўлни лой билан ювмоқлик.
-Эшик остонаси устига ўтирмоқлик.
-Эшик ёнига суяниб турмоқлик.
-Кечаси уйни супирмоқлик.
-Супуриндини уйда тупламоқлик.
-Хожатхона ичида таҳорат олмоқлик.
-Кийимни кийилган ҳолатда тикмоқлик.
-Кийимнинг этаги билан юзни артмоқлик.
-Чироқ ва шамни пуфлаб ўчирмоқлик.
-Сақолга тароқни муштарак урмоқлик.
-Сақолни қуруқ тарамоқлик.
-Уйда ўргумчак торини қуйишлик.
Денов тумани Мухаммадкул жомеъ масжиди имом хатиби
Абдуллохон Мирзаев