​Ислом тарихи

🖌 КЕЧИРИМЛИЛИКНИНИНГ ОЛИЙ НУҚТАСИ!

Ўзгаларнинг биргина хатосини кечира олмайдиганларга учун…!

Макка Мушриклари Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга берган озорлари:
1. Шоир деди
2. Мажнун деди.
3. Каззоб (Ёлғончи) деди.
4. Сеҳргар деди.
5. Маккаликларга “У билан савдо қилманглар, қуда бўлманглар” деди.
6. Устиларидан масхара қилиб кулишди.
7. Юрадиган йўларига тиконлар сочишди
8. Кўчадан ўтсалар устиларидан мағзаваларини тўкишди.
9. Уйларининг олдига ахлатларини сочиб ташлашди.
10. Барча қариндошлари билан “Бани Ҳошим” дарасига қамал қилишди.
11. Каъбанинг олдида намоз ўқиётганларида, бошларига Туянинг қорин – ичакларини, ахлати билан олиб келиб ташлашди.
12. Тошбўрон қилишди.
13. Товонларини ёришди.
14. У зотга эргашган саҳобаларни кўз олдиларида азоблашди ва ҳатто қатл қилишди.
15. Маккадаги барча қабила бошлиқлари бирлашиб ўлдиришга қасам ичишди.
16. Туғилиб ўсган юртидан қувишди.
17. Қизларини эрлари талоқ қилиб, ҳайдаб юборишди.
18. Макка ва Мадина атрофидаги араб қабилаларини у зотга қарши гиж-гижлаб, ўрталарида адоват пайдо қилишди.
19. Тишларини синдиришди.
20. Муборак қонларини тўкишди.
21. Энг суюкли, эмикдош амакилари Хамза (р.а)ни фақатгина ўлдириб қўймасдан балки, қулоқ буринларини кесиб, мусла қилиб, қорин ичакларини чиқариб, жигарларини чайнаб ташлашди.
Шунча азиятлардан кейин, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатх қилдилар. Бошларига шундай кунларни солган Макка мушрикларини асир олдилар. “Энди бизни кечирмайди” деб ўлимни бўйинларига олиб турган Маккаликларга қарата:
. يا مَعْشرَ قريشٍ، ما تَظُنُّونَ أني فاعِلٌ بكُمْ؟
«Эй Қурайш аҳли! Нима деб ўйлайсизлар? Мен сизларни нима қиламан?» дедилар. Бу саволдан хурсанд бўлиб кетган Маккаликлар:
قالوا: خيراً أخٌ كرِيمٌ، وابنُ أخٍ كريم،
«Сен яхши биродарсан ва яхши биродарнинг ўғлисан. (Сендан бизга ёмонлик келмас деган маънони айтишди)». У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
قال: فإنِّي أقُول لكم كما قال يوسفُ لإخوَتِه {لاَ تَثْرَيبَ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ يَغْفِرُ اللهُ لَكُمْ } [يوسف: 92]
«Мен бугун сизларга Юсуф алайҳис салом ўзининг акаларига айтган сўзни айтаман» деб Юсуф сурасининг 92 оятини ўқидилар. Унда Юсуф (а.с) ўз акаларига: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай…» деган эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мана шу оятни ўқиб:
أذْهَبُوا فَأنْتم الطُّلَقَاء
«Бораверинглар! Ҳаммаларингиз озодсизлар!» дедилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here