# МАҚОЛА ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ КАТТА ГУНОҲ Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади. Кўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади «Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинг- лар» («Нисо» сураси, 36-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилиб қушниларни ҳам назарда тутмоқда: Бугунги кунда халқимиз орасида шундай иллат борки бу иллат туфайли орамиздан барака кутарилиб кетади шундай иллатлардан бири бу қуни-қушнилар ўртасида келишмовчилик, бир-бирларига адоват қилиш, бир-бирлари билан ёмон муносабатда бўлишдир. Бу борда муқаддас ислом динимизда нималар дейилган? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас», дедилар. «Ким, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашди. «Ёмонлигидан қўшниси хотиржам бўлмаган кимса», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Бошқа бир ҳадисда Имом Муслим ривоят қилгади: «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди», дейилган. Мана азизлар қуни қушнилар билан қандай муносабатда бўлишга чорлаябди. Нафақат қушнилар ҳаттоки қушни бошқа дин вакиллари бўлса ҳам улар билан яхши муносабатга чорлайди динимизда. Ибн Умарнинг яҳудий қўшниси бор эди. Қа жонлиқ сўйсалар: «Яҳудий қўшнимизга ундан беринглар», дер эдилар. САЛАФИ СОЛИҲЛАРНИНГ ҚЎШНИЛАРГА НИСБАТАН ҚИЛГАН МУОМАЛА ВА МУНОСАБАТЛАРИ Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг бир яҳудий қўшниси бор эди. У киши қўшнисига ниҳоятда кўп яхшиликлар, хайру эҳсонлар қиларди. Қачон ўзига бирон нарса сотиб олса, қўшнисига ҳам қўшиб оларди. Ўз оила аъзолари ва фарзандларига бозордан кийим-кечак сотиб олганда, қўшнисининг болаларига ҳамшундай нарсалардан харид қилар ва уйга кирмасдан аввал қўшнисини йўқлаб, ҳалиги нарсаларни унга туҳфа қиларди. Бир куни яҳудий уйини сотадиган бўлибқолди ва бу нарсани атрофга эълон қилди. Одамлар унинг уйига келиб, нархини суриштира бошладилар. Бир куни уникига бир неча кишилар харидорбўлиб келиб, уйнинг баҳосини сўрашди. Яҳудий: — Уйимни икки минг динор олтинга сотаман, деди. Бундай баланд нархдан ҳайратланган харидорлар уй эгасидан бунинг сабабини суриштира бошлашди. — Ахир бу хонадонингиз нари борса, минг динорга арзийдиган жой-ку, нима учун икки баравар нарх сўраяпсиз, дея изоҳ талаб қилишди.Шунда яҳудий: Ҳа, тўғри айтасиз, менинг уйим аслида минг динор туради. Уй учун шунча берасизлар. Устидаги яна минг динор эсаАбдуллоҳ ибн Муборакдек зотнинг қўшничилиги учун сўралмоқда. Бунинг учун яна минг динор берасизлар, деди. Бу сўзлардан баттарроқ ажабланган харидорлар ҳеч нарсани тушунмасдан яҳудийнинг қўшниси бўлмиш Абдуллоҳ ибнМуборак ҳазратларининг уйига чиқиб, бўлган воқеани гапириб беришди. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборакнинг қалби эриб, бир зум алланечук аҳволга тушди ва қўлларини дуога очар экан: “Эй, Аллоҳим, эй Пок Парвардигорим, бу қулингни ҳидоят қил, уни Ислом неъматидан баҳраманд айла”, дея Аллоҳга илтижо қилди. Кейин тўғри қўшнисининг уйига чиқиб, уни ҳидоятга чорлади. “Жон қўшним, Аллоҳга иймон келтиргин, мен сенинг жаҳаннамга ўтин бўлиб, абаду-л-абад азобланишингни хоҳламайман. Сенга яхшиликни истайман”, деди. Шунда ҳалиги қўшнининг юзлари ёришиб, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг қўлларини маҳкам сиқиб олди-да: “Ашҳаду ан лаа илааҳа иллалЛоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расувлуҳ”, дея шаҳодат калимасини айтиб, иймон бахтига мушарраф бўлди. Бугунги кунда қушнилар ўртасида келишмовчилик оқибатида ўзаро бир-бирлари билан уришиб баъзи ҳолатларда жиноятлар ҳам содир этилаябди. Бу ҳолат бизлар учун хайрият эмас, балки мусибатдир шунинг учун қушниларар ўртасида арзимаган келишмовчиликлар билан бир-бирларининг устидан шикоят қилиб, ёки орқаларидан ғийбат қилиб юришлик мусурмон одамга ёт бўлиш керак? ✍️✍️Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев