Муслим ибн Саъднинг жияни Абдуллох айтади: » Хаж килишни ният килдим. Муслим тогам ун минг дирхам пул бериб, «Мадинага борсанг, у ердаги энг факир оилани топиб, мана шу пулни бергин «,деди.
Мадинага келгач, энг факир оилани кидирдим. Уша уйга бориб, эшигини такиллатдим. Ичкаридан бир аёл:»Ким?» деди. Мен:» Багдоддан келдим. Менга ун минг дирхам пул омонат бериб юборишган. Бу пулларни Мадинанинг энг факир оиласига бериб куйишим керак. Энг факир оила деб сизни курсатишди. Шунинг учун мана шу пулларни олсангиз «, дедим. У аёл:» Аллохнинг бандаси, пулни бериб юборган одам » энг факир оилага » деган шарт билан берибди. Анави бизнинг рупарамиздагилар биздан хам факиррок «, деди.
Рупарадаги эшикни такиллатдим. Ичкаридан бир аёл кимлигимни суради. Биринчи аёлга айтган гапларни унга хам айтдим. У аёл:» Эй Аллохнинг бандаси, факирликда кушнимиз билан баробармиз, пулни уртамизда таксимлаб бера кол», деди.

Кизирик туман бош имоми А. Абдуназаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here