Инсон зотига берилган энг гўзал хулқлар ва чиройли сифатлар Расуллулоҳ (с.а.в) да мужассам бўлган. Зеро, Аллох таоло у зотга ҳайбатли чирой ато этган, юксак сифатлар билан васфлаган, мукаммал ахлоқ-одоблар ила хослаган, ва оламларга раҳмат қилиб, гўзал ўрнак этиб, обид бандаларга йўлбошчи қилган. Аллох таоло бу хақда “Сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарда гўзал намуна бордир” деган (Аҳзоб сураси, 21-оят). Аллома Ибн Касир (р.а) “ушбу оят Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)га иймон келтириш, амаллари ва аҳволларида эргашишга катта далил ва хужжатдир” деганлар. Чунки у зотга эргашиш, йўлларидан изма-из юриш, ҳидоятларини лозим тутиш фақат итоат қилиш, муҳаббатли бўлиш ва ўрнак олиш билан бўлади. Аллоҳ таоло одам боласи йўлиқадиган барча мусибатлар билан пайғамбаримизни имтихон қилган. Туғилишини эсланг етим эди, етимларга тасалли бериш учун хаётини қийинчилик билан бошлади. Бобоси қўлида сўнгра болалари кўп амакилари қўлида тарбия топганлар. Расулулоҳ (с.а.в)га иймон келтириш, итоат қилиш, мухаббатлик бўлиш, ўрнак олиш вожиб дедик, бунинг учун у киши хаётини суннатини ўрганиш мусулмон умматига вожиб бўлади. Қуръон-карим, хадис шарифда Аллоҳ таоло ва унинг расулига бўлган мухаббат яъни севги хақида хабарлар келган. “Севги” сўзи луғатда ёмон куришнинг тескариси, ўзига лойиқ кўринган нарсага ўзида майл сезишга айтилади. Машхур муфассир Қози Иёз (р.а) “Кишининг бирон нарсада ўзига маъқул ва ёқадиган ўзига керак бўлган нарсага қалбида майл сезишлиги севгидур” деб мархамат қилган. Севги 3 хил бўлади. 1). Лаззатларга бўлган севги, яъни (чиройли овоз, кўриниш, таомларга, эркак ва аёллар ўртасидаги севгига ўхшаш) 2). Ақлий севги, яъни (ўйлаб туриб севиш, хурмат қилиш) 3).Бировдан манфаат олгандаги севги, яъни (эхсон олгандаги севгига ўхшаш). Аллох таоло бу хақда “Одамларга аёллардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан,экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди.Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор” деган (Оли Имрон сураси, 14-оят). Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)да 3 та севги хам мужассам эдилар. У зотнинг қиёфаларини, даражаларини, манфаат эвазига севамиз. Аллох таолонинг Пайғамбаримиз (с.а.в)ни юборишидаги хикмат хақиқатни баён қилиш. Аллоҳ таоло ўзининг мухаббатини фарз қилди, унга Расулуллоҳ (с.а.в) га бўлган мухаббат боғлиқ бўлгани учун. Демак бу мухаббат инсоннинг асл табиатида бор экан. Уломо Ибн Рожа Ханбалий “ Расулулоҳ (с.а.в) га бўлган севги-мухаббат икки даражада: 1.Фарз яъни Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) келдирган муқаддас ислом динига бўлган мухаббат. 2) У зотнинг ахлоқи хамидасига бўлган мухаббат” деганлар. Пайғамбаримиз (а.в.с) га бўлган севгимиз вожиблиги у кишидан андоза олиб яшаш учундир. Аллох таоло бу хақда “ (Эй Мухаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” деган (Анбиё сураси, 107-оят). Расулулоҳ (с.а.в)нинг рахмати сабабли мушриклар хам, уларнинг зулм гуноҳлари эвазига бошларига келадиган бало офатлардан сақланиб қолган. Маккаи- мукаррамада Расулуллоҳ (с.а.в)нинг яшашларидан энг кўп фойда кўрган мушриқлар бўлган. Чунки қайси бир қавм орасида пайғамбар бўлса, Аллоҳ таоло уларга бало юбормайди. Аллох таоло бу хақда “Пайғамбаримиз (с.а.в) мўминлар учун ўзидан ҳам хақлироқдир” деган (Ахзоб сураси, 7-оят). Имом Бухорий ривоят қилган хадисда “Менинг нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирортангиз мен то унга ўзидан, молу дунёсидан, болаларидан ва барча одамлардан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўлаолмайди” деганлар.Абдуллоҳ ибн Хишом (р.а) ривоят қилган хадисда “ Расулуллоҳ (с.а.в) Умар (р.а)нинг қўлида ушлаб турарди. Шунда Умар (р.а) сиз мен учун ўзимдан бошқа хамма нарсадан маҳбуброқсиз деди. Расулуллоҳ (с.а.в) йўқ, эй Умар! Токи мени ўзингдан ҳам маҳбуброқ кўрмагунингча бўлмайди иймонинг комил бўлмайди деди. Умар (р.а) эй Аллохнинг Расули! Аллохга қасамки, албатта, сиз мен учун хамма нрасадан, хатто ўзимдан хам махбубсиз деди. Расулуллоҳ (с.а.в) Ана энди, тўғри бўлди” дедилар. Муҳаддис Имом Хаттобий (р.а) “Инсон ўзини севиши табиатида бор бўлиб, бошқани севиши ихтиёрийдир. Тафаккур инсонни яхшилинга ундай” деганлар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мўминларга уларнинг ўзларидан хам хақлироқ эканликлари фақат у зот барокотнинг шахслари билан чегараланмайди, балки у киши келтирган таълимотлар ҳам мўминлар учун хамма нарсадан устун туриши лозим. Имом Термизий Абу Зар (р.а) ривоят қилади “Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ таолодан қодир бўлганча тақво қилинг. Ёмонлик қилсангиз орқасида яхшилик қилиб қўйинг, у ёмонликни ўчиради. Одамлар орасида яхши ахлоқ-одоб билан яшанг” деб мархамат қилган. Абу Дорда (р.а) ривоят қилган хадисда “Мўмин кишининг қиёмат кунида тарозисини яхши хулқидан кўра босадиган нарса йўқ. Албатта Аллоҳ таоло очиқ фахш ишларни ёмон кўради” деганлар. Ал-Муборак Фурий (р.а) “Ар-Рахимул Махтум” китобида Расулуллоҳ (с.а.в) сийратлари хақида: “У зот ўта камтар эди, одамлар орасида энг кибрдан узоқроғи эди, у зот худди подшоҳлардек ўрнидан туриб кутиб олишдан қайтарар эди, мискинларнинг холидан кўп хабар оларди, фақир-камбағаллар билан кўп ўтирар, бир қул чақириб келса хам жавоб берарди, ажралиб турмас эди сахобалар орасида ўтирганларида, Оиша (р.а) айтдилар “оёқ кийимларига ёмоқни ўзлари соларди, сизлар ўз уйингизда қандай ишласангиз у зот хам шундай уйда ишлар эди, оддий инсон эди, кийимларини ўзлари тозаларди, қўйни ўзлари соғарди, ўзларига ўзлари хизмат қиларди,одамлар орасида ахдга вафо қилишда энг ибратлиси эди, Қариндошлар билан сийлаи рахмда хаммага пешво эдилар, рахмат, мулойим, шавқат борасида одамларнинг улуғи эдилар, яшаш ва одобда инсонларнинг энг гўзали эдилар, хулқ борасида энг намунали бўлганлар, ёмон ахлоқда одамларнинг энг узоқроғи эди, фахш ишларни қилмас ва унга рози хам бўлмасди, лаънатловчи хам эмас, бозорларда бақириб юрмас,ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармасди, лекин одамларни кечириб рози бўлиб юборарди, орқасидан келган кишини чақирмасди, кийиниш, овқатланишда хизматчиларга мутлоқо ўзини катта олмасди, у зотга хизмат қилганга ўзи хизмат қиларди, мискин камбағалларни яхши кўрарди, уларнинг жанозасида қатнашарди, камбағални камбағаллиги учун хақорат қилмасди” деб келтиради .
Жарқўрғон туман “Исломобод”
жомеъ масжиди
имом хатиби А.Халилов