Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб, унга сон-саноқсиз неъматлар ва туганмас яхшиликлар ато қилди. Бу неъмат ва яхшиликлари билан инсонни бошқа яратилганлардан афзал қилди. Саҳобалар яхшилик қилишда ўзаро мусобақа қилишганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. «(Залзала сураси. 7-8 оятлар) Зарра оғирлигида, кўзга кўринар яхшилик учун ҳам мукофот беради у қанча катта бўлса шунча мукофот беради. Шунинг учун яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Ҳар бир яхшилик садақадир «дедилар» Садақа» албатта пул, мол сарфлаш билан бўлмайди. Балки каттами, кичикми, ҳар қандай маъруф ишни, яъни яхшилик ишни қилиш билан ҳам садақанинг савобига эришилади. Шунинг учун ҳар биримиз кичик, арзимайди демасдан, яхшилик борки, ҳаммасини қилишнинг кўйида бўлишимиз керак. Яхшилик аввало йўлда озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш, бир инсонга ширин сўз ила муомуло қилиш, яқин ака-укалар ва опа-сингилларнинг ҳолидан хабар олиш, салом бериш, беморларнинг холидан хабар олиш, сабрли бўлиш ҳам яхшиликлардандир. Абу Мусо отасидан, у бобосидан ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», дедилар. Бордию, топа олмасачи? Дейишди.«Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади,»дедилар. Агар бундай қила олмасачи? Дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», дедилар. Агар шуни ҳам қилмасачи ? -дейишди. «Яхшиликка буюради «дедилар. Агар шуни ҳам қилмасачи?». Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақа дир» дедилар. Ушбу ҳадисни чуқур тушуниб, унга амал қилишга ўтсак, ўзимиз, оиламиз, жамиятимиз ҳамма-ҳамма фақат яхшиликка кўмилиб кетиши, ёмонликнинг номи ўчиши шубҳасиз. Чунки,» ёмонликни қилмай қўйиш ҳам садақадир «деб эътироф этилаяпди. Аллоҳ таоло гўзал, яхшилик аҳлоқларни ўргатиб кетган саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар йўлласин, бизга бу яхшилик аҳлоқларини етказиб берган барча улуғларимизни рахмат қилсин, қиёматда улар билан бирга қилсин. Амин.
Қизириқ тумани бош имоми А.Абдуназаров